RU

Последние новости

00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  20 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  1 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  13 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Шоҳруз Норхонов: "Сўғдиёна" эртанги ўйинга 100% тайёр" Новости

Шоҳруз Норхонов: "Сўғдиёна" эртанги ўйинга 100% тайёр"

"Сўғдиёна" футболчиси Шоҳруз Норхонов ОФК Кубоги Марказий минтақа финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Норхонов жамоасининг эртанги ўйинга тайёргарлиги ҳамда "Сўғдиёна"нинг мақсадлари ҳақида гапирди.

"Эртанги ўйинга буткул тайёрмиз. Худо хоҳласа, яхши натижа қайд этган ҳолда Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтамиз. Учрашувнинг 15:30 га белгилангани иккала жамоага ҳам қийинчилик туғдиради. Шунга қарамай, бор кучимизни намойиш этган ҳолда ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз. "Сўғдиёна" учта турнирда кураш олиб бормоқда. Бу бироз қийинчилик туғдиради. Сабаби чемпионат баҳслари қисқа вақт оралиғида бўлиб ўтмоқда. Шунга қарамай, захирада ҳам асосий таркибдагиларнинг ўрнини босадиган футболчилар етарлича. Мураббийлар ушбу ўйинчилардан ҳам кези келганда фойдаланишмоқда. Шу боис, ОФК кубоги, Суперлига ва Ўзбекистон кубогида кўнгилдаги натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз", — деди ўзбекистонлик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳрўз Норхонов ОФК кубогининг гуруҳ босқичида 2 та гол уришга эришганди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика