RU

Последние новости

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  25 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  8 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  8 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

Шоҳруз Норхонов: “Европада ўйнаш истагим бор” Новости

Шоҳруз Норхонов: “Европада ўйнаш истагим бор”

Олий лигага эндигида эндигина дебют мавсумини ўтказаётган “Обод” жамоасининг ёш ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов жорий мавсумда олий лигада тўпурарлар қаторида бормоқда.
Кучлилар сафида илк мавсумидаёқ ушбу ҳужумчи мухлислар меҳрини қозонди. Ўз ўйини билан миллий терма жамоага ҳам чақирилди. Биз Шохруз Норхонов билан учрашиб, ундан фаолияти тўғрисида интервью олдик.
 
-  “Обод” мавсумни бир текисда ўтказа олмаяпти. Аммо чемпионатимиз тугашига оз вақт қолганда жамоа етакчи клублардан ҳам очко тортиб олишнинг уддасидан чиқяпти. Бу нима билан боғлиқ?

-  Мавсум аввалида биз янги жамоа эдик. Чемпионата ўз ўйинимизни топиб олиш бироз қийинчилик туғдирди, деб ўйлайман. Биз ҳозир олий лигада қолиш учун кураш олиб борамиз. Иккинчи давра аввалида таркибимизни бир қатор маҳоратли футболчилар билан тўлдирдик. Айниқса, Анвар ака Ғофуров бизга кўп ёрдам бериб келмоқда. Янги келган жамоадошларим билан тезда тил топишиб кетдик. Бу тарафдан ҳеч қандай муаммо йўқ.  Чемпионат бошидан бир маромда ўйнай олмаётганимизга интрига кучайгани Сабаб бўлса керак.

-  Аввалига жамоада Бобур Зухриддинов бош мураббий лавозимида ишлади, кейин эса Мочинов келди. Мочинов ҳам кетгач, Жафар Ирисметов мураббийлик постини эгаллади. Бундай ўзгаришлар сизларга руҳан таъсир қилмадими?
-  Йўқ. Биз футболчимиз, ким қандай кўрсатма берса, шуни бажарамиз. Ҳар бир мураббийни ўзига яраша тактикаси ва режаси бор. Бу бизга қўл келмоқда. Биз учун энг муҳими ички жипслик ва аҳиллик. Шунинг учун ҳам жамоамиз ғалаба қозоняпти, деб ўйлайман.

-  Фақат аҳиллилик эвазига кучли бўлган жамоаларни мағалуб этиб бўлмайди-ку!
-  Биз ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз. Кучли жамоалардан очко олганимиз  ўзимизга бўлган ишончни янада орттирмоқда

-  Жафар Ирисметов қандай мураббийлар сирасига киради?
-  Мен ҳали кўп мураббийлар билан ишлаб кўрмадим. Ирисметов тажрибали мураббий. Ўйинни қандай ўзгартиришни биладиган ва рақиб жамоанинг заиф нуқтасини топа оладиган жиҳатга эга. Шуни таъкидлаш керакки, мураббийимиз менга ҳужумчи қандай бўлиш кераклигини ўргатмоқда.



-  Сиз рақиб жамоа дарвозасига голлар уряпсиз, лекин клубингиз хавфли зонада. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?
-  Чемпионатимиз якунлангунига қадар олдинда 6 та тур бор. Чемпионатнинг сўнгги ўйинлари жанговар баҳсларга бой бўлади.

-  “Обод” олий лигада қолиб, сизга бошқа гранд жамоалардан таклифлар бўлса, қандай йўл тутасиз?
-  Мен ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Олдимда турган вазифам жамоам билан элитада қолиш ва келаси йил ҳам олий лига баҳсларида иштирок этиш.

-  Олий лигада қанчалик тажриба тўпладингиз, балки халқаро мусобақаларда иштирок этиш ниятингиз бордир?
-  Мен шу ёшимгача ҳеч қандай халқаро мусобақаларда иштирок этмаганман. Бу йил олий лигада дебют қилдим. Чемпионатда 24 та тур ўйин ўтказиб кўп тажриба тўпладим деб ўйлайман. Албатта Европа чемпионатларида ўйнаш истагим бор. Бунинг учун тинмай меҳнат қилишим керак. Ҳеч қачон меҳнат қилишдан қочмайман. Шу орқали орзуларимга етишимни жуда яхши биламан. Ҳеч қачон жароҳат олиш ҳақида ўйлаш керак эмас. Пешонамизга нима ёзилган бўлса ўшани кўрамиз.

-  Қайси мураббий қўл остида ишлашни истардингиз?
-  Мен мураббий танламайман. Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша тажрибаси бор. Ҳаммадан бир нарса ўрганса бўлади.

-  Футболчи бўлишингизда асосий сабабчи деб Воҳид Холбоевни кўрсата оласизми?
-  Холбоев “Оқ – тепа” жамоасида мени ўйнатди. Кейин Воҳид Холбоев ўрнига бошқа мураббий келган эди. Ўшанда ўйиним ўхшамади. 1 йил давомида майдонга тушмадим. Фақат машғулот ўтказиб юрдим. Шунда ҳам тушкунликка тушмадим. Ўзим учун машғулот ўтказиб юрдим. Кўпроқ жисмоний ҳолатимга эътибор қаратдим. “Истиқлол” жамоасида 1 йил асосий таркибда тўп тепдим, сўнгра “Обод” мени ўз сафига чақирди. “Обод” жамоасига кўчиб ўтганимдан сўнг жамоа бош мураббийи Бобур Зухриддинов менга футболни қандай ўйнаш кераклигини кўрсатди.

-  Интернет сайтларида сиз ҳақингизда мухлислар томонидан ёзилаётган изоҳларга қандай фикр билдирасиз?
-  Менга бўлган ишонч учун мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар бор, биз бормиз. Лекин бундай сўзларга унчалик эътибор бермасдан, ишлашда давом этиб, кучли ҳужумчи бўлишим керак.

-  Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинлари ҳақида нима дея оласиз?
-  Терма жамоамиз жуда яхши футболчиларга эга. Жамоада ирода ва аҳиллик жуда ҳам кучли. Бош мураббий футболчиларни ўйинга руҳан тайёрлай олади. Сўнгги саралаш босқичининг 2 та турида ғалаба қозондик. Афсуски Эрон билан бўлган ўйинда мағлубиятга учрадик.

-  Мухлисларга тилакларингиз.
-  Мухлисларимиз доим соғ-саломат бўлишсин. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин.

  Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика