RU

Последние новости

23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  14 23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  4 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  10 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  60 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3

Шоҳруз Норхонов: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ" Новости

Шоҳруз Норхонов: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ"

Суперлиганинг 23-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Учрашув 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба билан жиззахликлар совринли ўринлар учун курашдаги имкониятларини яхшилаб олди. Мазкур ўйиндан кейин "Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов билан суҳбатлашдик.

- Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди?

- "Пахтакор" билан ўйинда бизга ғалаба жуда зарур эди. Халқаро майдонга йўлланма олиш учун курашаётганимиздан келиб чиқиб, ғалабадан бошқаси бизни қониқтирмасди. Йигитлар шуни ҳис қилган ҳолда майдонда охиригача курашишди. Мухлисларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватлагани бизнинг ғалабамизга сабаб бўлди. Осон бўлмаган ғалабага эришдик.

- Баҳс давомида ҳисобни сақлаб қолиш қийин кечмадими?

- Биласизми, биз аввалги турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмадик. Фақатгина кутилмаган вазиятда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик ва якунда дуранг қайд этгандик. "Пахтакор"га гол уриб олганимиздан сўнг меҳмонлар ҳужумга кўпроқ эътибор қаратишидан унумли фойдаланиб, иккинчи голимизни уриб олишни мақсад қилгандик. Вазиятларимиз ҳам бўлди. Фақатгина омад келмади. Шундай бўлса-да, "Пахтакор"дан устун келганимиздан хурсандмиз.

- Жамоангиз "Пахтакор"дан устун келди. Айтингчи, бу "Сўғдиёна" 2-ўринни қўлга киритиши учун яхши имкониятми?

- Ҳозир бу ҳақда бир нарса дея олмайман. Чунки олдимизда турган рақибларимиз жиддий. Мухлисларимиз ҳам билишиб турибди, бизни олдинда қийин баҳслар кутмоқда. "Сўғдиёна" ижобий натижа қайд этган ҳолда мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатишни мақсад қилган. 

- "Сўғдиёна"нинг кўп дуранг қайд этаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Кўп дуранг қайд этаётганимизга келсам, бу ғалаба ёки мағлубият эмас. Баъзида ўйинларда дуранг ўйнаган бўлсак-да, бу бизнинг фойдамизга ишлади. Тўғри, кўп дуранглар туфайли керагидан ортиқ очколарни қўлдан чиқардик. 

- Мавсумнинг қолган уч туридан нималарни кутмоқдасиз?

- Навбатдаги турлар "Сўғдиёна" учун осон кечмаслиги аниқ. Тақвим бироз қийин келган. "Насаф" ва АГМК билан муҳим баҳслар бўлади. Чунки улар ҳам биз каби совринли ўринлар учун курашишмоқда. Юқорида айтганимдек, рақибларимиз ким бўлишидан қатъи назар мавсумни ижобий натижалар билан якунламоқчимиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика