RU

Последние новости

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  6 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  9 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  47 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  7 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  31 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Шоҳруҳбек Абдураҳмонов: “Охирги иккита ўйинда ўз даражамизда ўйнай олмадик” Новости

Шоҳруҳбек Абдураҳмонов: “Охирги иккита ўйинда ўз даражамизда ўйнай олмадик”

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Динамо" учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг самарқандликлар футболчиси Шоҳруҳбек Абдураҳмонов фикрларига қулоқ тутдик.

“Биз “Нурафшон” ва “Олимпик” жамоаларига қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Муддатидан олдин вазифани бажарган бўлсак-да, қолган баҳсларда ҳам муваффақият қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Кутилмаган натижалар қайд этдик. Бу ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик.

Олдимизда сўнгги тур баҳси кутиб турибди. “Нефтчи”га қарши ижобий натижа кўрсатишни истаймиз. Мазкур ўйинда пуҳта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Мухлисларимизга ушбу баҳсда ғалаба тақдим қилиш истаймиз. Қолаверса, аввалги иккита мағлубиятдан тўғри хулоса чиқармоқчимиз.

Бу йилги Про-лига ўйинлари юқори савияда ўтказилди дея оламан. Деяли кучсиз жамоани учратганим йўқ. Кимга қарши ўйнаган бўлсак-да, жиддий қаршиликга дуч келдик. Вазифа йўлида бирдамлик ва аҳиллик билан ҳаракат қилдик. Шу туфайли Суперлигага йўл олдик", - деди Абдураҳмонов.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика