Шоҳруҳ Холматов: "Бунёдкор" га қарши баҳсда жамоадошларимга омад тилайман"
12 мая 2018 10:05
Новости
Шоҳруҳ Холматов: "Бунёдкор" га қарши баҳсда жамоадошларимга омад тилайман"
Хабарингиз бор, "Сўғдиёна" ҳимоячиси Шоҳруҳ Холматов АГМКга қарши ёшлар лигасида бошидан жароҳат олиб майдонни тарк этганди.
Айни дамда у врачлар назоратида бўлиб турибди. Бугун биз Шоҳруҳ Холматов билан боғландик ва бўлажак баҳс олдидан фикрлари билан қизиқдик.
- Аввало “Сўғдиёна” раҳбарияти, мураббийлар штаби ва барча жамоадошларимдан миннатдорчилик билдираман. Ҳар куни ҳолимдан хабар олиб туришибди. Ҳозир анча яхшиман. Муҳим учрашувларда жамоага ёрдам бера олмаяпман. Бўлажак ўйинда “Сўғдиёна”га омад тилайман. “Бунёдкор” жиддий рақиб аммо мен жамоамга ишонаман. Ўйлайманки, ўйдаги мағлубиятсиз серия давом этади. Ўйинни телевизор қаршисида кузатаман ва қўллаб-қувватлайман", - дейди Холматов.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии