RU

Последние новости

19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  1 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  4 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  13 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна"0:0 (матнли трансляция)  20 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  27 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача" Новости

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача"

"Навбаҳор" жамоаси бугун ЖАР стадионида Тошкентнинг "Рубин" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг жамоага янги келиб қўшилган Шоҳруҳ Маҳмудхожиев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди. 

"Қишки йиғинни дастлаб "Пахтакор" жамоасида бошладим. Сўнг эркин агент сифатида "Навбаҳор"га кўчиб ўтдим. Ҳозирда икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдамиз. Йиғин режа бўйича кетяпти, ўртоқлик учрашувлари орқали янада оптимал спорт формасига кириб боришга ҳаракат қиламиз. 

Ҳақиқатдан ҳам бу жамоа менга бегона эмас, ўтган мавсум қисқа муддат тўп тепдим. Ички муҳитдан хабардорман. Клублга вилоят ҳокими томонидан эътибор юксак даражада. Наманганда қандай мухлислар борлигини, фақат ғалаба исташлигини барча билади. 2020 йил пандемия сабаб стадионга ишқибозлар киритилмади. Жорий йилда насиб қилса минглаб мухлисларимиз қаршисида ҳар бир баҳсда ғалаб қозониш учун майдонга тушамиз. Билсангиз, "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача. Жамоамиз мухлисларига бизнинг қаерда ўйнашимизни фарқи йўқ. Қаршидами ёки Жиззахда доим биз билан бирга. Янги мавсумда яхши ўйинларимиз билан уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман",- дейди Маҳмудхожиев.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика