Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" машғулотларига қўшилди
21 янв 2016 00:06
Новости
Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" машғулотларига қўшилди
"Насаф" жамоаси билан хайрашиб кетган Шоҳруҳ Гадоев яна "аждарлар" билан шуғулланмоқда.
Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби кўригида бўлиб қайтган Шоҳруҳ Гадоев "Насаф"га қайтган кўринади. "Насаф" жамоаси икки кунлик таътилдан сўнг кечадан бошлаб Қаршидаги қароргоҳида тўпланди ва машғулотларни олиб бормоқда. Ушбу йиғинга Шоҳруҳ Гадоев ҳам қўшилган ва жамоа билан биргаликда шуғулланмоқда.
"Насаф" жамоаси 24 январга қадар ўз қароргоҳида машғулотларни ўтказиб туради. Сўнгра "аждарлар" Тошкентга келишади ва 25 январь куни "Бунёдкор" академияси майдонида Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишади.
26 январь куни эса Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси илк хориж йиғинини ўтказиш учун БААга жўнаб кетади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии