Шмейхель: «МЮ бунақа ўйин билан АПЛда чемпион бўла олмайди»
18 янв 2016 19:10
Новости
Шмейхель: «МЮ бунақа ўйин билан АПЛда чемпион бўла олмайди»
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ дарвозабони Петер Шмейхельнинг фикрича, клубда бу йил чемпион бўлиш имкониятлари деярли йўқ.
"Жамоа бу мавсумда чемпион бўлиш учун етарли даражада кучли эмас деб ҳисоблайман. Уларга "Ливерпул"га қарши ўйинда ҳам 3 та вазиятда омад кулиб боқди. Де Хеа ўзини хар томонлама кўрсатди. Шунингдек, сизда Рунидек футболчи бўлса нимадандир умид қилса бўлади. Улар жамоанинг асосий футболчилари.
Бироқ, ван Галнинг бундай услуби билан МЮ чемпионат ғолиби бўлолмайди. Бунинг учун барча ўйинда жамоага омад кулиб боқиши керак", - дейди даниялик собиқ дарвозабон.
Похожие новости
championat.asia
"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади
Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин
Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"
Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда
Комментарии