RU

Последние новости

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Шкодран Мустафи: "Германия термасига чақиришларини кутмагандим" Новости

Шкодран Мустафи: "Германия термасига чақиришларини кутмагандим"

Германия терма жамоаси чоршанба куни Чилига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Бундестим устози Йоахим Лёв ушбу учрашувда иштирок этувчи футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборга сазовор жиҳати шундаки, мазкур учрашувда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар қаторидан ўрин олган тўрт ўйинчи Германия термаси таркибида дебют қилиши мумкин. Булар "Фрайбург" ҳимоячиси Маттиас Гинтер, бундеслига тўпурарлари қаторида бораётган Пиер-Мишел Лазогга, "Аугсбург" клуби ярим ҳимоя қўрғони вакили Андре Ҳан ва "Сампдория" сафида тўп тепаётган Шкодран Мустафилардир.

Ушбу футболчилар ичида Мустафининг бундестим сафига чақирилгани кўпчиликни, шу жумладан футболчининг ўзини ҳам ҳайрон қолдирди.

- Тўғрисини айтсам, мени Германия терма жамоасига чақиришади, деб умуман ўйламаган эдим. Биринчидан жуда ёшман. Бундан ташқари жамоамнинг асосий таркиб футболчиси сифатида илк мавсумимни ўтказаяпман. Шундай бўлса ҳам Лёвдан миннатдорман. Ажойиб хисларни бошдан кечирмоқдаман. Ишонаманки, менга билдирилган ишончни албатта оқлайман, - деди келиб чиқиши Албанияга бориб тақалувчи футболчи.

Қуйида Германия термасининг Чилига қарши баҳсига чақирилган футболчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин.  

Дарвозабонлар:
Мануел Нойер (Бавария), Роман Вайденфёллер (Боруссия Дортмунд)
Ҳимоячилар: Жером Боатенг (Бавария), Маттиас Гинтер (Фрайбург), Кевин Гросскройц (Боруссия Дортмунд), Марсел Янсен (Гамбург), Филип Лам (Бавария), Шкодран Мустафи (Сампдория), Пер Мертезакер (Арсенал), Марсел Шмелцер (Боруссия Дортмунд)
Ярим ҳимоячилар: Ларс Бендер (Байер), Андре Ҳан (Аугсбург), Марио Гётце, Тони Кроос, Бастиан Швайнштайгер (ҳаммаси Бавария), Месут Озил, Лукаш Подолски (иккаласи Арсенал), Андре Шюррле (Челси), Сидней Сем (Байер)
Ҳужумчилар: Пиер-Мишел Лазогга (Гамбург), Мирослав Клозе (Лацио)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика