RU

Последние новости

13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  5 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  7 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  11 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  8 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  22 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  18

Шифокор: "Пике 6-8 ойни ўтказиб юбориши мумкин" Новости

Шифокор: "Пике 6-8 ойни ўтказиб юбориши мумкин"

Испаниядаги энг яхши травматологлардан бири Педро Луис Риполь "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пикенинг жароҳати ҳақида гапирди.

33 ёшли испаниялик ЛаЛига доирасида "Атлетико"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди. Унинг жароҳати қисман тиззасининг олди боғлам қисми ва ён томондаги ички боғламнинг учинчи қисми билан боғлиқ. Олдинроқ унинг 3-5 ойни ўтказиб юбориши мумкинлиги борасида маълумотлар берилганди.

"Бу жиддий жароҳат. Бу ерда иккита муҳим жиҳатни инобатга олиш керак: биринчиси - ён томондаги ички боғлам бутунлай  синиб кетган, иккинчиси хочсимон боғлам жиддий зарарланган. Биринчиси бўлса ортопедик йўллар билан даволаса бўлади, иккиси ҳам бўлса - жуда ёмон.

Унинг сафга қайтиши - олдинги хочсимон боғламнинг тикланишига боғлиқ. Агарда тиззада барқарорлик ва чидамлилик бўлмаса, тикланиш даври 6-8 ойгача чўзилиши мумкин.

Агарда даволаниш фақатгина ён томондаги боғламни тузатиш билан ўтса, уч ярим ойда Пикени сафга қайтарса бўлади", - деди врач.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика