RU

Последние новости

23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:57ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  5 22:52Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"  5 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  13 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3

Шерзод Насруллаев: “Ғаниев ва Шукуров "Насаф" футболчиларига юқори кайфият улашишди” Новости

Шерзод Насруллаев: “Ғаниев ва Шукуров "Насаф" футболчиларига юқори кайфият улашишди”

Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси қайта тикланади.

Эндиликда жамоалар машғулотларга жиддий киришишлари табиий. Боиси, ҳали олдинда уларни бутун бошли мавсум кутмоқда. “Насаф” клуби футболчилари ҳам куни кеча коронавирусга тест топширишди ва машғулотларни бошлаб юборишди. “Аждарлар”нинг иқтидорли футболчиси Шерзод Насруллаев бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўтган вақт мобайнида осон бўлмаган даврни бошдан кечирдик. Нафақат биз балки, барча жамоалар уйда якка тартибда машғулотларни олиб боришга мажбур бўлди. Мен ҳам карантин пайтида уйда индивидуал тарзда машқларни бажардим. Барибир катта футболни ҳаммамиз соғиндик. Машғулотларсиз, футболсиз очиғи зерикиб қолдик. Менимча, бунақа мажбурий катта танаффус ҳали бўлмаган бўлса керак. Мана секин-аста машғулотларни бошладик. Эндиликда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Лекин, кўп футболчилар спорт формаларини йўқотиб қўйди.

Шукурки, ҳеч биримизда коронавирус аниқланмади ва ҳамма соғлом чиқди. Барча футболчилар ва жамоа аъзолари қатъий гигиена талабларига риоя қилмоқда.

Чемпионат бошлангач ким қандай ҳолатда эканлигини билиб оламиз, унгача хулоса чиқариш қийин.

Азиз Ғаниев ва Отабек Шукровларнинг жамоамиз машғулотларига қўшилганидан хурсандман. Улар футболчиларга кўтаринки кайфият улашишди. Жамоадаги айрим ёш футболчилар учун бу орзу саналарди. Бир томондан ёшлар уларга қараб интилади.

Мухлисларга биринчи навбатда соғлик ва саломатлик тилайман. Ишқибозларсиз футбол худди ўртоқлик учрашувидек туюлади. Ўз суюклиларимизни стадионда кўришга ўрганиб қолгандик. Энди уларсиз қандай бўларкан буни вақт кўрсатади”,- дейди Шерзод Насруллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров "Насаф"да        

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика