RU

Последние новости

Шерзод Абдураимов: "CA"ни 3 ёшга тўлганлиги билан табриклайман" Новости

Шерзод Абдураимов: "CA"ни 3 ёшга тўлганлиги билан табриклайман"

1995 йилда туғилган футболчилардан иборат (U-19) терма жамоамизнинг биринчи рақамли посбони Шерзод Абдураимов биз билан аълоқага чиқиб, "CA"нинг 3 ёшга тўлаётганлиги билан муборакбод этди.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган Абдураимов "Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу йилги мавсумни "Аланга"да ижарада ўтказган Шерзод кўп вақтини асосан Алексей Евстафеев бошчилигидаги терма жамоамиз сафида ўтказди.  Яна "Машъал"га қайтиб борган. Истеъдодли дарвозабон куни-кеча биз билан боғланди.

"Ассалому алайкум. Аввало championat.asia сайтининг  3 ёшга тўлганлиги билан табриклайман", - дейди Шерзод Абдураимов.

"CА" шубҳасиз Ўзбекистондаги биринчи рақамли футбол порталидир. Бўш қолдим дегунча ушбу сайтга кириб, янгиликлардан хабардор бўлиб бораман. Шунингдек сайт фотосуратчиларига ҳам каттакон раҳмат айтмоқчиман. Негаки, биз ёшлар машғулотларда ва ўйинлардаги туширилган расмларимизни айнан ушбу сайт орқали оламиз.

"Айни дамда Муборакдаман. Кўпчилик футболчилар таътилда бўлишига қарамай, мен янада ўсишга эришиш мақсадида машғулотларни давом эттирмоқдаман. Насиб қилса 2014 йилдан умидим катта. Мамлакатимиз терма жамолари сафида жаҳон чемпионати каби нуфузи юқори бўлган турнирларда иштирок этишни чин дилдан истайман. Бунга эришиш мақсадида шунга монанд ишлаяпман. Шу боис афсуски якшанба куни ЎФФ майдонида бўлиб ўтадиган "CА"нинг шоу-тадбирига бора олмайман. Бунинг учун сайт ўқувчиларидан узр сўрайман. Сизларга эса келгусидаги фаолиятларингга омад тилайман. Насиб қилса кейинчалик бундай қувончли онларни биргаликда нишонлаймиз!"
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика