RU

Последние новости

19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  3 19:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  3 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  25 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1

Шерали Бобоқулов: "Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз" Новости

Шерали Бобоқулов: "Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз"

“Сўғдиёна-W” клуби бош мураббийи Шерали Бобоқулов Ўзбекистон клуби финалидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор “Сўғдиёна” футбол клуби муҳлисларини, бутун Жиззах халқини, вилоятимиз раҳбарини, ҳомийларимизни бу йилги муваффақиятли мавсум билан табриклайман. 

“Бунёдкор-W” бежизга чемпион жамоа эмаслигини исботлади. Бу мавсумда уч марта тўқнаш келдик, улар мағлубиятга учрамади. Футболчиларимда ўзига бўлган ишонч катта эди, ғалабага чанқоқлик бор эди. Оҳирги ўйинимиз ҳам Олий лига доирасида “қалдирғочлар”га қарши кечди. 4 кун тайёргарлик кўрдик: ҳам жисмонан, ҳам руҳан. Бор кучимизни бердик, максимумимизни кўрсатдик. Ўйинда жамоамиз жуда катта устунликка эга бўлди. Кўп голли вазиятларни юзага келтирдик. Барчасини руҳият билан боғлайман. 

Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз. 

Мумуни қанчалик иқтидорли футболчи бўлмасин, унга кубок финали эканлиги босим ўтказди. 

Карачикнинг йўқлиги, Нозимованинг қизил карточка олиб, жамоасига ёрдам бера олмаганлиги балки рақибимизга куч бермагандир. Лекин уйдаги ўйинимизда “Бунёдкор-W”га қарши бизда ҳам бешта асосий ўйинчимиз ўйнамади, Маҳлиё Сарикова ва Ирода Турдалиева бугун жароҳат билан майдонга тушди. Бу футбол, жароҳатлар кутилган ҳолат. Жамоа бир тан бўлиб ҳаракат қилиши лозим. 

Режамизда декабрнинг сўнгги кунларида бир ҳафталик йиғин ўтказамиз. Жамоани ўзагини сақлаб қолиш ниятидамиз. Кимдирлар билан ҳайрлашишга тўғри келади. 80% қизларнинг шартнома муддати тугагани йўқ. Селекция ишларини олиб борамиз. Нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам муносиб иштирок этишимиз лозим. 

Легионерларимиз билан шартнома муддати тугаган. Албатта улар билан музокаралар олиб борамиз. Клуб раҳбарияти билан гаплашиб, оҳирги тўхтамга келамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика