RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  0 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  17 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  301 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Шерали Бабакулов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим" Новости

Шерали Бабакулов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим"

Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатидан ўрин олган "Бам Хатун" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бабакулов фикрларини билдирди.

"Тўғриси, мураббий сифатида натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим. Ҳали ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Бугун футболчиларимиз ўзларига ўхшамади. Кўп қизларимиз бундай даражадаги мусобақада биринчи марта ўйнашмоқда. Расмий баҳслар барибир бошқача руҳда кечади. Қизларимиз ҳаяжонни енга олишмади. 

Бугунги учрашувдан хулоса қиламиз. Ҳали иккинчи ўйин бор, ҳеч нарса йўқотилмади. 

Рақиб тўғрисида маълумотга эга эмасдик, мана бугун ўйинини кўрдик. Таҳлил қилиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз – навбатдаги босқичга йўл олиш", – деди вакилларимиз устози.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика