Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?
28 фев 2025 19:48
Новости
Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?
Каталония клуби Войцех Шенснига шартномани узайтиришни таклиф қилмоқчи.
Войцех Шенсни 2024 йилнинг ёзида фаолиятини якунлаганди, бироқ Марк-Андре тер Штеген жароҳатидан сўнг "Барселона" унга футболга қайтарди.
Дарвозабон дарҳол асосий таркибдан жой олмаган бўлса-да, жамоада ўйнашга рози бўлди. У клуб ишончини қозонишга улгурган.
Тер Штеген хочсимон боғламини узиб олгани туфайли анча вақтдан бери даволанмоқда. Шуни ҳисобга олган "Барселона" Шенсни билан шартномани узайтиришдан манфаатдор.
Манбаларга кўра, клуб раҳбарияти польшалик посбон билан битимни 1 йилга узайтирмоқчи, шунда у тер Штеген тўлиқ тузалиб кетгунга қадар биринчи рақамли бўлиб қолади.
Transfermarkt портали унинг нархини 1 миллион еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии