RU

Последние новости

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  9 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  23 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Шелви "Шеффилд"га ғалати гол урди: Ҳамма тўхтаб қолганига қарамасдан Жонжо дарвозани ишғол қилди ва у ҳисобга олинди Новости

Шелви "Шеффилд"га ғалати гол урди: Ҳамма тўхтаб қолганига қарамасдан Жонжо дарвозани ишғол қилди ва у ҳисобга олинди

"Ньюкасл" сардори Жонжо Шелви ўтган ҳафта "Манчестер Сити"га қарши баҳсда қаҳрамонга айланган бўлса, кеча "Шеффилд" дарвозасига ғалати гол урди.

70-дақиқада Энди Кэрроллнинг бош билан берган пасидан сўнг Шелви дарвозабон Дин Хендерсон билан бирга-бир чиқди. Лекин "Шеффилд" футболчилари ярим ҳимоячи ортидан югуришмади - лайнсмен байроқчасини кўтариб, пас берган Кэрроллда офсайд борлигини кўрсатди. Хатто Эндининг ўзи ҳам бунга ишонди.

Бироқ учрашувда қарорни бош ҳакам қабул қилади ва у "Шеффилд" футболчиларига хуштаккача ўйнаш кераклигини кўрсатди. Стюарт Эттуэлл лайнсменга эътибор қаратмади ва Шелви ҳужумни якунлашини кутди: Жонжо рақиб жарима майдончасигача бориб, дарвозани ишғол қилди.

Кейин ВАР ишга тушди: ҳакамнинг видео ёрдамчилари Кэрроллнинг офсайдини текшира бошлашди. Лавҳада қоида бузилмаган экан: "Шеффилд" футболчиси орқароқда тургани кўринди.


Гол ҳисобга олинди.

"Ньюкасл" 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва очколар борасида "Шеффилд"га етиб олди (иккала клуб ҳам жадвал ўртасида).

TAS-IX эмас



"Мавсум бошида вазият якунланмагунча ён ҳакам байроқчасини кўтармайди дейишган эди. Аммо у байроқчасини кўтарди ва рефери хуштак чалмоқчи эди. Майдондаги ҳамма тўхтаб қолди, хатто Шелви ҳам.


Ўйин ўзгариб кетди. Энди бу мен 16 ёшимда ўйнашни бошлаган ўйин эмас. Унда катта ўзгариш рўй берди. Бунинг ҳаммаси нима билан тугашини билмайман, бироқ бу нарсалар мен ва мухлисларнинг "қонини ичмоқда" - дея эътироз билдирди "Шефиллд" устози Крис Уайлдер.


Уайлдерни тушуниш мумкин - ВАР ишга туширилганидан сўнг ён ҳакамлар ишончи 100% комил бўлмаса, ростдан ҳам байроқчасини кўтармаслиги керак эди. Бу хатто УЕФА президенти Александр Чеферинга ҳам ёқмайди: "Англияда ҳакамлар баъзи вазиятларни ВАР орқали текширишмайди. Италияда бунга ярим соат сарфлашади. Мен ҳеч қачон бу тизимнинг мухлиси бўлмаганман. Энди қанот ҳакамлари байроқчани кўтаришмаяпти, шунчаки кутишмоқда. Футболчилар эса голни нишонламай, кутишяпти".


Энди "Шеффилд" футболчилари янги қоидаларни доимо ёдда тутишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика