RU

Последние новости

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  63 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Ш.Беғамов: "Суперлигада жамоаларни кўпайтириш ҳақидаги гап-сўзларни ҳамма ҳар хил тушуниб, турлича талқин қилмоқда" Новости

Ш.Беғамов: "Суперлигада жамоаларни кўпайтириш ҳақидаги гап-сўзларни ҳамма ҳар хил тушуниб, турлича талқин қилмоқда"

ПФЛ йиғилишида жамоалар сонини 14тадан 16тага кўпайтириш ҳақидаги таклифдан кўзланган асосий мақсад мавсум давомида кафолатланган ўйинлар сонини ошириш.

Чунки ростан ҳам йил давомида футболчилар ўртача 35тага яқин ўйин ўтказиши шарт. Бизда эса ўртача барча мусобақаларни қўшса футболчилар максимум 30 ўйинда иштирок этади.

Тўғри, қайсидир жамоалар ва айрим футболчилар ОЧЛ ёки терма жамоа орқали мавсумда ўртача 35 ўйин ўтказади. Лекин бу кўрсаткич жуда озчилик футболчиларимизда мавжуд.

Европада футболчилар бир мавсумда ўртача 40-45та ўйин ўтказади. Халқаро мусобақа ва терма жамоа орқали футболчилар ўртача 52-55 ўйинда тушиши кафолатланган.

Ўртадаги фарқ жуда катта. Бизда ҳам футболчилар ўйинлар жуда камлигидан нолиб, асосан қуруқ машғулотлар билан тўйинишади.

Футболчиларга ўйин керак ва улар айнан расмий учрашувлар орқали тобланади, ўсади. Қачонки мавсум давомида ўйинлар кўпайса, бу амалиётни оширади, футболчиларнинг жисмоний ҳолати янада оптималлашади ва ўйинлар кўплиги туфайли, табиийки бошқа ёш футболчиларга ҳам имконият эшиклари очилади.

Чунки ротацияга таъби йўқ мураббийлар кези келганда таркибни алмаштириб туришга мажбур бўлади. Бу жараён давомий бўлса, йиллар ўтиб футболчиларимиз учун ўйинлар кўплиги ва жисмоний юкламалар осон кўникмага айланади.

Ҳозирги ҳолатда Суперлигада ротацияга қўл урадиган мураббийлар жудаям озчилик ва бунга зарурат ҳам йўқ, аслида. Бу эса кўплаб футболчилар ва ёш истеъдодлар учун ёмон.

Бу факторларни айтиб, ПФЛ тезда 16талик режимга ўтсин ва спорт принципларини бузсин, дейишдан йироқман.

Айтилишича, ўтган кунги йиғилишда ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев ҳам, ўзига қолса, Суперлигани 18-20талик жамоалар билан ўтказишни истайди. Фақат ҳозирги кунда бунга эришишга имкон йўқ. Чунки орқада Про-лига. Суперлигада эса мунтазам барқарор ўйнайдиган 16-18 жамоани топиш ва кейин Про-лигада элита учун курашадиган рақобатчи жамоалар бўлиши молиявий тарафдан имконсиз.

Бу аниқ. Суперлигани 16 ёки 18та жамоалик чемпионатга айлантириш ҳозирги шароитда имконсиз. Унда ҳар иккала лига рақобатига сўзсиз путур етади.

Мақсад жамоаларни кўпайтириш эмас, ўйинлар сонини ошириш. Ва бунга бошқа йўлдан бориш чораларини излаш керак.

Менимча, келаси мавсум учун лига форматини қайтадан кўриб чиқишни муҳокамага қўйиш керак.

Агарда ПФЛ мавсум давомида 36-40 турни ўтказишга кўзи етса, унда яхши таклиф бор.

Аслида бу ерда катта ўзгариш ва оламшумул ҳеч нарса йўқ. Суперлигада жамоалар сони ўзгаришсиз қолади ва форматни Про-лиганики каби ўзгартириш керак бўлади.

Таклифим, 2-даврадан (26 тур) кейин жадвални икки бўлинади: юқоридаги олтилик чемпионлик учун бўлинади ва яна икки давралик тизимда ўйнайди. Бу яна 10 тур қўшилади дегани. Шунда юқоридаги жамоалар жами 36 тур ўтказади.

Пастки саккизталик эса лигада жон сақлаш учун яна 2 давралик (14 тур) тизимда курашади. Бу ердаги жамоалар учун мавсумда жами 40 тур бўлади. Пастки саккизталикдан нисбатан терма жамоа аъзолари камчилик бўлиши ва улар халқаро майдонда ўйнамаслиги инобатга олинса, бу ерда футболчилар учун ортиқча яна 4 тур айни муддао. ПФЛ ҳам тақвимда қийинчиликка дуч келмаслиги учун лига олтилик ва саккизталикка бўлингач кузги ФИФА кунларида саккизталикдаги қўшимча 4та турни ўтказиш эҳтимоли мумкин.

Хуллас, бу орқали ўйинлар сони кескин ошириб олинади ва ҳар иккала фронтда бундай форматда интрига янада «қайнашига» шубҳа йўқ.

Бу шунчаки ҳозирги мавжуд шароит ва лигалар ҳолатидан келиб чиқиб, мақсадга эришиш учун бир вариант холос.

Бу ерда асосий муаммо турлар кескин кўпайиши ва уларни йиллик тақвимга сиғдириш.

Шунда бизда ҳам бир мавсумда энг юқори даражадаги жамоаларимиз ва терма жамоа футболчиларимиз Европада бўлгани каби бир мавсумда ўртача 45-50 атрофида ўйин ўтказиши кафолатланади.

Терма жамоанинг мақсадсиз навбатчи йиғинлари камаяди, ҳа. Лекин терма жамоа футболчилари мавсум давомида доимий ўйин ритмида бўлади ва якунда бундан барибир терма жамоа асосий манфаат топади.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика