RU

Последние новости

"Шахтёр" ЕЧЛда илк бор тўлиқ украиналик ўйинчилар билан ҳаракатланди Новости

"Шахтёр" ЕЧЛда илк бор тўлиқ украиналик ўйинчилар билан ҳаракатланди

"Кончилар" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-турида "Реал Мадрид"га қарши ўйинда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жамоанинг кичик ҳисобдаги мағлубиятига қарамай, майдонда бир аҳамиятли ҳодиса содир бўлди. 

Донецк клуби расмий сайтида маълум қилинишича, клуб ЕЧЛ тарихида биринчи марта фақат украиналик футболчилардан иборат таркибни майдонга ташлади. Ўйиннинг 88-дақиқасидагина хорватиялик Невен Журасек ва Буркина-Фасо ҳужумчиси Лассина Траоре майдонга захирадан қўшилди. Акс ҳолда, ушбу учрашув фақат украиналикларнинг иштироки билан ниҳоясига етар эди. 

"Шахтёр" кейинги турда ҳам Мадрид клубига қарши ўйнайди. Ушбу ўйин 11 октябрь санасида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика