Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"
27 авг 13:37
Новости
Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"
Пролига 13-туридан ўрин олган "Арал" - "ФарДУ" (2:0) учрашувидан сўнг "ФарДУ" жамоаси бош мураббийи Шавкат Юсупов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бугун томошабоп ўйин бўлди деб айта оламан. "Арал" жамоасини қўлга киритилган уч очко билан табриклайман. Бир неча бор вазиятлар яратдик, аммо ижро этишда озгина омад келмади.
- Жамоангиз хавфли вазиятлардан нима учун фойдалана олмади?
- Энди кўпроқ шу вазиятлар устида ишлашимиз керак бўлади. Шундан сўнг голлар ҳам бўлади.
- "ФарДУ" ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Биз Пролигада яхши иштирок этишни ва шу орқали юқорига кўтарилишни мақсад қилганмиз. Насиб қилса ғалабалар ҳам бўлади ва ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии