RU

Последние новости

17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  2 17:30Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  3 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  12 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  14 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  9 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2

Шавкат Саидов "Металлург" бош директори этиб тайинланди Новости

Шавкат Саидов "Металлург" бош директори этиб тайинланди

"El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation" футбол академияси мажлислар залида "Металлург" клубининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

"Унда "Металлург" вице-президенти Дилшод Аҳмедов иштирок этди. 

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Дилшод Аҳмедов клуб бош директорлигига Шавкат Саидов номзоди тасдиқланганлигини эълон қилди. Бунгача ушбу вазифани бажариб келган Роман Черниковга миннатдорлик билдирилиб, эндиликда у спорт директори лавозимига ўтказилганлиги маълум қилинди. 

"Металлург" вице-президенти Дилшод Аҳмедов энг иқтидорли, илғор ўқувчиларни рағбатлантириб бориш масаласига ҳам алоҳида тўхталди. У шу йилнинг қишидаёқ иккинчи чоракдан сўнг энг намунали ва аълочи тарбияланувчиларни Москва шаҳрига – етакчи футбол клублари академияларига сафарга жўнатиш таклифини илгари сурди. Шунингдек, клуб раҳбари ҳар йили Мадридга 50 нафар тарбияланувчини – "Реал" футбол академиясига малака оширишга юбориш муддатига ўзгартириш киритиш масаласини кўтарди. Келгуси мавсумдан эътиборан Испания сафари баҳор фаслида ўтказилишига келишиб олинди. 

Йиғилиш сўнгида "El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation" футбол академиясига Испаниядан келган янги – УЕФА про лицензиясига эга мутахассислар таништирилди. Координатор Хесус Де Ла Торрэ Куадрадо, йўриқчи ёрдамчиси Хулиан Мехиас ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Давид Эрасларга янги коллективга тез киришиб кетиш ва иқтидорли футболчиларни тарбиялашдек масъулиятли вазифани бажаришда омад ва муваффақият тиланди. Шунинг билан “Металлург” ПФКнинг кенгайтирилган йиғилиши ўз ишини якунлади", – дейилади Бекобод клуби матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика