Шавкат Саидов: "Ҳакамликка эътирозимиз йўқ"
07 апр 2017 19:54
Новости
Шавкат Саидов: "Ҳакамликка эътирозимиз йўқ"
"Металлург" жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги тур олдидан жамоалар учун уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Шунга яраша тайёргарлик бўлганди. Ўйин ҳам албатта шунга мос бўлди. Биринчи бўлимда ўйин кескин курашлага бой бўлди. Асосан марказда ўйин кечди. Ҳавфли вазиятларга келадиган бўлсак, Абдуллаев ва Исоқжоновлар томонидан голли вазиятлар охирига етказилмади.
Йигитларга жисмоний томонлама ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Лекин, техник ва тактик хатолар жуда кўп бўлди.
Иккинчи бўлимда қанотларимиз жуда бўш ҳаракат қилди.
Футболда ҳиссиётлар доимо бўлади. Ўйин олдидан икки жамоага ҳам очко зарур эди. Майдонда юзага келган тушунмовчиликка келсак, футбол шуниси билан қизиқ. Ҳакамликка эътирозимиз йўқ", - дейди Шавкат Саидов.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии