RU

Последние новости

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Шавкат Муллажонов: “Ал-Шааб”нинг таклифига розилик билдирдим” Новости

Шавкат Муллажонов: “Ал-Шааб”нинг таклифига розилик билдирдим”

Сўнги бир ярим мавсум давомида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепган Шавкат Муллажонов кеча, 6 январь куни, Шаржанинг “Ал-Шааб” клуби билан шартнома имзолади.

30 ёшли марказий ҳимоячимиз БАА чемпионатининг иккинчи қисмида энди шаржаликлар таркибида ҳаракат қилади.

Италиялик машҳур собиқ дарвозабон Вальтер Дзенга бош мураббийлигидаги “Ал-Шааб” Муллажоновнинг ҳисоб бўйича тўртинчи хорижий клубидир. У бунгача Қатарнинг “Ал-Аҳли” (2010/2011нинг 2-ярми, 2011/2012), Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” (2012/2013нинг 1-ярми) ҳамда Хитойнинг “Ляонинь Вувин” (2013) жамоаларида ўйнаган.

- Мен, ўйлаб қарасам, охирги бор майдонга 25 сентябрь куни тушган эканман, - дейди янги легионеримиз. – Бу воқеага уч ойдан ортиқ вақт бўлибди. Иккинчи даврада, маълум сабабларга кўра, мен “Локомотив”да ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Янги мавсум бошланишига ҳам ҳали яна икки ой бор. Орада ушбу катта бўшлиқ пайдо бўлгани учун ҳам мен, гарчи “Ал-Шааб” лигада қолиш учун курашаётган аутсайдерлардан бўлса-да, араблар таклифига розилик билдирдим. Менга айни дамда ўйин амалиёти ҳамда мусобақалашув жараёни жудаям зарур эди. Эътибор берсангиз, мени, гарчи “темирйўлчилар” сафида мавсум сўнгида аксарият вақтимни захира ўриндиғида ўтказган бўлсам-да, миллий терма жамоамизга мунтазам равишда чақираверишди.

Футболчининг агенти Санъат Шарипов ҳам айни шароитда Муллажоновга расмий учрашувлар айни муддаолигини таъкидлади:

- Шавкат Муллажонов катта тажрибага эга ҳимоячи. У мудофаанинг марказида ҳам, ўнг қанотда ҳам бемалол тўп сура олади. Ўзбекистон терма жамоаси рўйхатидан ҳамиша ўрин олувчи футболчилардан. “Ал-Шааб”ни олдинда кучлилар сафида жон сақлаб қолиш учун кечадиган аёвсиз кураш кутиб турибди. Айнан шундай баҳсларда Шавкат бу ерда катта синовдан ўтади. Бу ҳолат у учун қўшимча имконият: агар шу ярим йил мобайнида у ўзини яхши тарафдан кўрсата олса, келгуси мавсумни ҳимоячимиз баландроқ даражадаги бошқа клубда бошлаши мумкин. Бу эса Муллажонов ўз-ўзидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги муқим ўрнини яқин орада яна ўзида ушлаб қолиши эҳтимоли катталашади дегани. Ният қиламизки, нима бўлганда ҳам, бу ўзгариш терма жамоамиз манфаатига хизмат қилади.

Мухлислар яхши билишади, 2013/2014 йиллардаги мавсумнинг иккинчи ярмида “Ал-Шааб” шарафини ҳамюртимиз Ойбек Қиличев ҳам ҳимоя қилганди.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика