RU

Последние новости

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  28 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  12 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  6 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Шавкат Мирзиёев "Металлург" футбол клуби қошидаги академияни кўздан кечирди Новости

Шавкат Мирзиёев "Металлург" футбол клуби қошидаги академияни кўздан кечирди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида "Металлург" футбол клуби қошидаги "El Golazo" футбол академиясида бўлди.

Ушбу мактаб Испаниянинг таниқли "Реал Мадрид" клуби жамғармаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, ўтган йили октябрда фаолият бошлаган. Табиий ва сунъий чимли стадионлар, фитнес зали, ўқув бинолари ва ётоқхонада замонавий шароитлар яратилган. Ўқув-машғулотлари "Реал Мадрид" футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади. Мураббийларнинг уч нафари испаниялик.

Бугунги кунда академияда 200 нафардан ортиқ ўқувчи сабоқ олмоқда. Бу ерда ўқиш истагидаги ёшлар кўп. Шу боис 11 ёшдан 17 ёшгача болалар танлов асосида қабул қилинади. Яқинда 48 нафар иқтидорли тарбияланувчи Испанияда маҳорат ошириб келди.

Давлатимиз раҳбари академияда яратилган шароитларни кўздан кечирди, болалар билан суҳбатлашди.

"Шундай замонавий шароитларда ўқиётганингиз, ёниб турган кўзларингизни кўриб, хурсанд бўлдим.

Келгусида сизлардан машҳур футболчилар, чемпионлар етишиб чиқишига ишонаман. Энг муҳими, соғлом бўлиб улғаясиз, фарзандларингизни ҳам спортга ошно қилиб тарбиялайсиз. Мақсадимиз - ёшлар ўртасида ана шундай муҳитни шакллантириш", – деди Президент. 

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга бу футбол мактаби тажрибасини оммалаштириш бўйича кўрсатма берди.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика