RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Шавкат Абдухўжаев: "Сурхон" асосий таркибини мураббийлар штаби келишган ҳолда аниқлайди" Новости

Шавкат Абдухўжаев: "Сурхон" асосий таркибини мураббийлар штаби келишган ҳолда аниқлайди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шавкат Абдухўжаев ўз фикрларини билдирди.


“Аввало мухлисларимиздан узр сўрайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда рақиб дарвозаси олдида яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Футболда гол урган жамоа ғалаба қозонади. Бу мағлубият ўрнини сафардаги ўйинларда ғалаба қозониб тўлдиришга ва вазиятлардан фойдаланиш бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Фикримча, бугун иккинчи бўлимда консентрацияни йўқотиб қўйдик. Рақибнинг қарши ҳужумларида янада диққатлироқ бўлишимиз лозим эди. Биз ўтирган жойдан Касьян йиқитилганида пенальти бордек туюлганди. Ҳакамликни кўриб чиқадиган алоҳида инсонлар бор.

Бугун биз кўпроқ ҳужум уюштирдик. Шунчаки, ҳужумларни голга айлантира олмадик. Агар гол урганимизда ҳисоб бундай кўриниш олмасди.

Таркибни мураббийлар штаби келишган ҳолда аниқлайди. Янги бош мураббий масаласи тез орада кўриб чиқилса керак”, - деди Абдухўжаев. 


Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика