RU

Последние новости

11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  0 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  0 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  17 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1

Шавкат Абдихўжаев: "Мухлислардан узр сўраймиз" Новости

Шавкат Абдихўжаев: "Мухлислардан узр сўраймиз"

Coca-Cola Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Шавкат Абдихўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Учрашув ёмон бўлмади. Иккинчи даврада яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Мусобақа жадвалидаги ўрнимиз ҳам йигитларга босим бўлди, таъсирини ўтказди.

- Жамоангиз бугун "Динамо"дан кўра кучлироқ мотивация билан ўйнаши керак эди. Аммо, майдонда жанговарлик кўрсатмагандек кўринди. Бугун етакчи футболчилар ва жамоа бош мураббийининг майдонда йўқлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатдими?

- Ҳа, карточкалар туфайли айрим етакчи футболчиларимизни бугун майдонга тушира олмадик. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Даврон Файзиевнинг ҳам йўқлиги таъсирини кўрсатди.

- Жамоа Про-лигада ўйнаса ҳам Даврон Файзиев клубда қоладими?

- Буни раҳбарият ҳал қилади.

- Мавсум якунидан ҳулоса, қайси нуқта панд берди деб ўйлайсиз?

- Иккинчи даврада ўйин бўйича фақат "Пахтакор"га ютқаздик. Аммо, қолган жамоалардан кам ўйин намойиш этмадик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик панд берди. Қониқарсиз натижалар фақат мураббийлар штабига боғлиқ эмас.

- Мухлисларга қандай фикрларингиз бор?

- Биз барчасини яхши бўлишини хоҳлаб ҳаракат қилдик. Жамоамиз мухлисларидан мураббийлар штаби, футболчилар ва клубимизнинг барча аъзолари номидан узр сўраймиз.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика