RU

Последние новости

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  12 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Шароф Муҳитдинов: "Насаф"нинг таклифини икки ой кутдим ва якунда "Пахтакор"га йўл олдим" Новости

Шароф Муҳитдинов: "Насаф"нинг таклифини икки ой кутдим ва якунда "Пахтакор"га йўл олдим"

Ўтган ҳафтада "Пахтакор" футболчисига айланган Шароф Муҳитдинов championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

Суҳбат давомида ярим ҳимоячи "Пахтакор"га ўтиши ва "Насаф"даги айни пайтдаги ҳолат ҳақида ҳам айтиб ўтди.

"Мазкур жараён тезда рўй берди. "Пахтакор" жамоаси Шота Арвеладзе мураббийлик қилган пайтда ҳам менга қизиқиш билдирганди. Клуб раҳбарлари билан Қаршида гаплашгандик. Ўша паллада менда хориждан ҳам юз фоизлик таклиф бор эди. Хорижга кетишни кўпроқ ўйлагандим. Лекин пандемия туфайли амалга ошмай қолди. Яқинда АГМК жамоасидан ҳам чорлов бўлганди. Шундан сўнг "Пахтакор"дагилар менга жиддий таклиф билан чиқишди. "Насаф"нинг ушбу ҳолатга жавобини икки ой кутдим. Шартнома шартларини ва бошқа жиҳатларини келиша олмадик. Якунда пойтахт клубига ўтишга қарор қилдим. Бир йиллик шартнома имзоладим. Агарда четдан яхши таклиф бўлса қаршиликсиз қўйиб юборишларини шартнома бандларига киритдик. Шу жиҳати манзур келди.

Рақобатдан қўрқмайман. Кучли рақобат бор жойда ўсиш бўлади.  Мақсадим ОЧЛда яхши ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиш. 

"Насаф"да ҳозирда молиявий ҳолат яхшиланмоқда. Ўйлайманки, академияни ўз ҳолига ташлаб қўйишмайди",- дейди Муҳитдинов.






Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика