RU

Шунақаси ҳам бўлади! Футболчини ўйин пайтида ҳибсга олишди Новости

Шунақаси ҳам бўлади! Футболчини ўйин пайтида ҳибсга олишди

Теги :  Полиция
"Юнион Кимбири" ва "Спорт Хуанта" ўртасидаги Перу Кубоги баҳси полициячилар аралашуви туфайли якунланмай қолди.

Маълумотларга кўра, полициячилар ўйин вақтида "Юнион Кимбири" ҳужумчиси Сезар Монтальвони ҳибсга олишди. Футболчига шахсни ўғирлаш айби қўйилди. Маълум бўлишича, Монтальво икки йил давомида бошқа исм ва фамилия билан рўйхатдан ўтган экан.

Аслида футболчининг исми Хосе Контрерас, аммо у ушбу жиноятни содир этганини тан олмаяпти.

"Мен футболчиман, жиноятчи эмас" - дейди ҳужумчи.

"Юнион Кимбири" жамоасига мағлубият ёзилди ва улар турнирдан чиқиб кетишди.

Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика