RU

Последние новости

18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  0 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  11 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  11 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20

Шамил Ярулин: "Шўртан"нинг мақсади Суперлигага чиқиш. Қарздорликни тезлик билан ҳал этишимиз зарур" Новости

Шамил Ярулин: "Шўртан"нинг мақсади Суперлигага чиқиш. Қарздорликни тезлик билан ҳал этишимиз зарур"

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон футболининг юқори элитасида иштирок этадиган деярли барча жамоалар аллақачон янги мавсум тайёргарлигини бошлаб юборишган.

Ўз навбатида улар қаторида бир нечта ПРО-Лига вакиллари борлигини ҳам таъкидлаб ўтишимиз мумкин. Мамлакатимиз футболида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган “Шўртан” жамоаси атрофида юз бераётган янгиликлар, нафақат Ғузорликларни, балки юртимиздаги кўп минг сонли футболсеварларни ҳам бефарқ қолдирмаслиги табиий. Шу муносабат билан биз куни кеча “Оқ бўрилар” жамоасининг раҳбариятида иш бошлаган Ш.Ярулин билан ушбу мавзу бўйича мухтасар суҳбатлашдик:

- Шамил Самигулович, аввало “Шўртан” жамоасида фаолият бошлаганингиз билан табриклаймиз. Футбол оламида катта ва бой тажрибага эга эканлигингизни билган ҳолда, Ғузор футболини янада ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизга омад тилаймиз.

- Раҳмат. Ўз навбатида биз ҳам “Шўртан” жамоасининг мавқеини, обрў-эътиборини тиклаш, яна ҳам аниқроғи Суперлигага қайтариш борасида астойдил меҳнат қилишни энг биринчи галдаги мақсадимиз, деб белгилаб қўйганмиз.

- Айтингчи, клубда қайси вазифада иш бошладингиз?

- Бош менежер лавозимида фаолият олиб бораяпман.


- Биринчи галда қилинадиган ишлар режасига нималарни киритдингиз?

- Бу энг аввало клуб ишчи-ходимлари, мураббийлар ва футболчилар олдидаги маош қарздорлиги билан боғлиқ масала.

- Қарздорлик муаммоси қачон бартараф этилиши кутилмоқда?

- Тезлик билан ҳал этишимиз зарур. Негаки, Ўзбекистон Профессионал футбол Лигасининг талабларига кўра, клубларда қарздорлик масаласи ҳал этилмаса янги мавсумда мусобақада иштирок этишга қўйилмайди.

- ПРО-Лига жамоаларининг кўпчилиги янги мавсум тайёргарлигини аллақачон бошлаб юборишган. Бу борада “Шўртан”да қандай янгиликлар бор?

- Шу кунларда йиғин бошлашни режалаштириб турибмиз. Юқорида айтганимдек, қарздорлик масаласини ижобий ҳал этсак, ҳаммаси ўз йўлига тушиб кетади.

- Янги мавсумга жамоани бош мураббий сифатида ким тайёрлайди?

- Ушбу масъулиятли лавозимга биз мамлакатимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, ўтган мавсум якунларига кўра “Машъал”ни Суперлигага олиб чиққан, қолаверса ўз вақтида “Шўртан”да ҳам футболчи, ҳам мураббий вазифасида ишлаган Асрор Алиқуловни таклиф қилдик.

- Демак, мухлисларга уни “Шўртан” бош мураббийи, деб эълон қилсак бўлади, шундайми?

- Ҳа. 2020 йилги футбол мавсумида “Шўртан” бош мураббийи лавозимида Алиқулов фаолият кўрсатади.


- У билан шартнома қанча вақтга тузилди, ёрдамчилари кимлар бўлади?

- Бу ҳақда бош мураббийнинг ўзи гапиргани маъқул, деб ўйлайман.

- Фикрларингиздан маълум бўлишича, жамоа олдига бу йилги мавсумда ПРО-Лига ўйинларида энг юқори ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилади?

- Бу йилги энг асосий мақсадимиз “Шўртан”ни Суперлигага олиб чиқиш.

- Бир неча йиллардан буён “Шўртан-Леди” аёллар жамоаси ҳам мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Жамоанинг бундан кейинги тақдири нима бўлади?

- Қизларимиз Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси байроғи остида ўтказиладиган барча мусобақаларда ўз иштирокини давом эттиришади. Фақат бу йилдан эътиборан жамоа биринчи лигада қатнашади.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика