RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  38 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  11 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Шакер Зуаги: “Учинчи голимиздан кейин “Навбаҳор” таслим бўлди” Новости

Шакер Зуаги: “Учинчи голимиздан кейин “Навбаҳор” таслим бўлди”

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар”нинг тунислик футболчиси Шакер Зуагининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- “Навбаҳор”нинг майдонида ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Биз тезкор гол уриб, вазиятни ўз томонимизга оғдириб олгандик. Бироқ “Навбаҳор” вакиллари стандарт вазиятидан ҳисобни тенглаштиришди. Бахтимизга, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Нурматов рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Учинчи голни урганимиздан сўнг “Навбаҳор” таслим бўлди, деб ўйлайман. Очиғи, майдон ҳолати ишларимизни қийинлаштирди. Бизда яхши коллектив бор. Ортда қолган вақт мобайнида Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” ва гуруҳ босқичида, шунингдек олий лига ва кубок доирасида жуда кўплаб учрашувлар ўтказдик. Бир нечта футболчиларимиз жароҳатлар ва карточкалар туфайли учрашувларни ўтказиб юборишди. Шу боисдан ҳам чарчоқ аломатлари сезилмай қолмаяпти. Лекин, “Бунёдкор”да 11 нафар эмас, 20га яқин асосий таркиб футболчилари бор. Оралиқ танаффусда куч йиғиб олиш учун имконият бўлади. Ўйлайманки, иккинчи давра биз учун биринчисига қараганда енгилроқ ўтади. Олдинда “Локомотив”га қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Ўйлайманки, жамоамиздаги аҳил ҳарактер туфайли ушбу учрашувда ҳам ижобий натижа қайд эта оламиз, - дейди Шакер Зуаги.

"Бунёдкор" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика