RU

Последние новости

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  0 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  3 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  3 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  22 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

Шаҳзод Убайдуллаев: “Хомяков жамоани ижобий томонга ўзгартира олди” Новости

Шаҳзод Убайдуллаев: “Хомяков жамоани ижобий томонга ўзгартира олди”

“Машъал”даги фаолияти билан барчага таниш бўлиб улгурган бўлган Александр Хомяков, бу ишини водий жамоасида ҳам давом эттириб, жамоадаги умидли футболчилардан жойида унумли тарзда фойдаланмоқда.

 Дониёр Абдуманнопов, Шахзод Убайдуллаев кабилар шулар жумласидандир.

“Сурхон”га қарши кечган баҳсда дубл қайд этиб, ғалабага муносиб улуш қўшган Шаҳзод Убайдуллаевни суҳбатга чорлаб айрим саволлар билан мурожаат қилдик.

- Суҳбатимиз аввалида ўзингиз ҳақингизда икки оғиз маълумот берсангиз...

- Мен 1998 йилнинг 2 март куни Наманган вилояти Косонсой туманида таваллуд топганман. Оилада олти кишимиз. Мен иккинчи фарзандман.

- Миллионлар ўйинига ошно тутиншингизга ким сабабчи бўлган?

- Дадам Умид Жўраев, профессионал футбол билан шуғулланган. Уларнниг касбини давом эттиришга астойдил ҳаракат қиляпман. Биринчи мураббийим эса Зокир ака, аниқ фамиляси эса ёдимда йўқ. Чунки у вақтда мен олти ёшда эдим. Мени ҳақиқий, катта футболга тайёрлаган, бор билим тажрибасини аямаган устозим Умархон Атахонов бўлади. У киши ҳозирда Наманган футбол академиясида фаолият юритмоқда.



- Жорий мавсум бошида Андижонга сизни ким таклиф қилди?

- Элдор Сакаев ва унинг ёрдамчиси Диёр Мирзабоев.

- Мавсум ўртасидаги мураббийлар алмашинуви жамоага қай томонлама таъсир ўтказди?

- Сакаев ва Саидов билан биринчи бор бирга ишлашим. Александр Хамяковни яхши биламан, олдин Муборакда унинг қўл остида ўйнаганман. Қаттиққўл, талабчан ва ишни қандай ташкил қилишни биладиган мураббий. Менинг фикримча Хомяковни келиши натижаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

- Иккинчи даврада жамоадошларингизни ўзгартира олган жиҳатни айта оласизми?

- Кўп нарса мураббийга ҳам боғлиқ деб ўйлайман. Александр Андреевич келгач ҳамма нарсани ўзгартирди. Шунингдек жисмоний тарафлама анча ўсишга эришганмизни айтиб ўтиш жоиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика