RU

Последние новости

19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Дада сени жуда яхши кўради ????"  0 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  22 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1

Шаҳбоз Жўрабеков: "Терма жамоада ўйнаш учун..." Новости

Шаҳбоз Жўрабеков: "Терма жамоада ўйнаш учун..."

ФИФА кунлари туфайли Суперлигада танаффус юзага келгани учун нигоҳлар Кападзе ва Катанец бошчилигидаги терма жамоаларга қаратилган.

Биз эса "Сўғдиёна" футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков билан миллий чемпионатимиз ҳақида суҳбатлашдик. Сўнгги йилларда Улуғбек Бақоевнинг ишончига кириб, ўнг қанотни ўз номига "расмийлаштирган" 25 ёшли ҳимоячи танаффусдан кейин янада кучлироқ бўлиб қайтмоқчи...

— Шаҳбоз, Суперлиганинг жорий мавсуми олдингиларидан фарқ қиляптими?

— Албатта. Бу йилги чемпионат олдингиларига нисбатан яхшироқ тасаввур пайдо қиляпти. Жамоаларнинг барчаси деярли бир хил кучга эга. Буни турнир жадвалидаги зичликдан ҳам англаб олиш қийин эмас. Ҳар турда бир нечтадан марказий учрашувлар бор. Чемпионлик учун курашадиган клублар сони олдинги йилга нисбатан кўпайган. Бу ўйинларни озмунча қийинлаштирди.  

— Ўтган мавсумда Шаҳбоз Жўрабеков ўзини қайтадан кашф қилди. Бу йилги мақсадлар қандай?

— Нафақат мен, балки бутун "Сўғдиёна" жамоаси бошқаттан кашф қилинди. Биз 29 йил деганда 2-ўринни қўлга киритдик. Энди эса яна бир қадам олдинга ташламоқчимиз. Олдинда бизни ОФК кубоги кутиб турибди. Жиззах аҳли учун 2022 йил унутилмас бўлиб қолишига бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

— Бир қатор мухлислар сизни терма жамоада кўришни хоҳлаяпти. Ҳозир давом этаётган йиғин учун Катанецдан таклиф кутганмидингиз? 

— Бу ҳақда ўзим ҳам кўп эшитяпман, ижтимоий тармоқларда ўқияпман. Рости, исталган футболчи учун бу каби илиқ фикрлар жуда ёқимли. Лекин ҳозир чақирув келмаганининг сабаби ўзимман. Демак, у даражага чиқиш учун жуда кўп меҳнат қилишим, тер тўкишим керак...

Яширмайман, бу йилги мақсадларим орасида терма жамоа либосида ўйнаш ҳам бор. Нафақат чақирув олмоқчиман, балки у ерда асосий фигуралардан бирига айланишни мақсад қилганман. Насиб қилса, бир кун, албатта, таклиф тушади ва ўшанда жамоанинг доимий вакилига айланиш учун боримни бераман.

— "Сўғдиёна"нинг ўйин услуби ҳақида турлича фикрлар бор. Сиз Бақоев Жиззахда қўллаётган услубга қанақа таъриф бероласиз? 

— Баъзилар жамоамизни фақат ҳимояда ўтиради, ўйини йўқ деб ҳисоблайди. Бу фикрларга қўшилмайман. Биз вазиятдан келиб чиқиб, турлича услубларда тўп тепамиз. Масалан, сўнгги 2 ўйинда 7 та гол урдик. Энди ҳам "Сўғдиёна" ҳужум қилишни билмайди, дея оласизми? 

— Энг яхши танқидчингиз ким?

— Энг яхши танқидчим отам ҳисобланадилар (маълумот учун, Шаҳбоз Жўрабеков ўз даврида "Сўғдиёна", "Машъал" ва "Динамо" шарафини ҳимоя қилган Қобил Алиқуловнинг фарзанди — таҳр.). Ҳар бир ўйиндан кейин ўша куннинг ўзида менинг ҳаракатларимни таҳлил қилиб берадилар. Рости, шу пайтгача дадамдан ижобий баҳо ололмадим (кулади). 

— Бақоев жамоасида ҳар доим тажрибали футболчилар бўлади. Масалан, афсонавий Ҳасанов билан елкама-елка тўп тепиш қандай?

— Мен бундан фақат ва фақат фахрланаман. "Сўғдиёна"да ўзбек футболида из қолдирган кўплаб футболчилар бор. Жасур Ҳасанов, Артём Филипосян, Марат Бикмаев ёки Баҳодир Насимов билан бирга ўйнаш кишига қўшимча куч беради. Улар ҳар бир машғулот ёки ўйинлардан кейин бизга қимматли маслаҳатлар беришади. Керак пайтларда койиб қўйишади. Аллоҳдан бизга ҳам акаларимизнинг йўлини беришини сўраб қоламан. 

— Шаҳбоз Жўрабеков фаолиятидаги кейинги босқич қандай бўлади? 

— Бу ҳақда тўлиқ ўйлаб кўрганим йўқ. "Сўғдиёна" билан йил охиригача шартномам бор. Ҳозир фақат Суперлига ва ОФК кубоги доирасидаги ўйинлар ҳақида ўйлаяпман. Насиб қилса, албатта, чемпион бўламиз. Кейинроқ ўзимни хорижда ҳам синаб кўраман.

— Ўзбекистонлик энг кучли марказий ҳужумчилар учлигини санаб беринг.

— Суперлигада Шоҳруз Норхонов ва Ҳусайн Норчаев, легионерлардан Шомуродов билан Сергеев. Агар кимнидир унутган бўлсам, олдиндан узр.

— Айни пайтда жаҳоннинг энг кўчли ўнг қанот ҳимоячиси ким?

— Менимча, айни пайтда 3 нафар футболчи бир хил савияда бўлиб турибди. Булар: Трент Александер-Арнольд, Жоау Канселу ва Дани Карвахаль.

— Шаҳбоз, суҳбат учун раҳмат. Фаолиятингизга омад, ўзингизга бахт тилаймиз.

— Эътибор учун сизга раҳмат. Фурсатдан фойдаланиб, футбол мухлисларига ҳам барча самимий тилакларни билдираман. Яхши кунлар яқин. Катта ғалабалар учун ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шоҳруз Норхонов терма жамоа, "Пахтакор", Анзур ва Алиқулов ҳақида гапирди

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика