RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Шаҳбоз Эркинов: "Машъал"даги дебютимдан қониқмадим" Новости

Шаҳбоз Эркинов: "Машъал"даги дебютимдан қониқмадим"

Кеча Навоийда бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Машъал" 3:2 учрашувидан сўнг "газчилар" сафига ушбу мавсум келиб қўшилган ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Икки бор голга муалллифлик қилган бўлсам ҳам кеча бўлиб ўтган учрашувда дебютимдан умуман қониқмадим. Агар натижа яхшироқ бўлганда балки ижобий фикр билдиришим мумкин бўларди" , - дейди Шаҳбоз Эркинов.

- Ўйин борасида нима дея оласиз?
- Учрашувни биринчи бўлимида рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Тўла устунликни қўлга олган бўлсак ҳам биринчи бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Иккинчи бўлимни яхшироқ бошлаган эдик лекин иккинчи гол бизга муваффақият олиб келди дейишим қийин. Айнан шу голдан сўнг биз ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик ва шу ерда хатога йўл қўйдик дейишим мумкин. Биз эртароқ орқага ўтдик

- Жамоага қўшилиб кетишингиз сизга муаммо тўгдирмаганини кечаги ўйинда кўрдик.
- Албатта, жамоага қўшилиб кетишим муаммо бўлмади. Жамоадаги муҳит бунга сабаб бўлди дея оламан. Кейинги учрашувларда ўз мухлисларимиз қаршида уларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз.


"Машъал" матбуот хизмати сайтимиз учун махсус


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика