RU

Последние новости

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  2 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

«Бунёдкор»нинг таркиби жуда ёш деган эртакларни йиғиштириш керак» — Шаҳбоз Беғамов Новости

«Бунёдкор»нинг таркиби жуда ёш деган эртакларни йиғиштириш керак» — Шаҳбоз Беғамов

Журналист Шаҳбоз Беғамов "Бунёдкор"нинг бугунги мағлубиятидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

У ўзининг телеграммдаги каналида шундай ёзди:

«Бунёдкор» жуда ёш таркиби билан зўр ўйнапти»

Йўғе? Ҳа, бўмасамчи!?

Абдумавлон Абдужалилов ҳалиям ёшку, энди 26 ёшга тўлади. Дилшод Аҳмадалиев ҳам ёш, эндигина 7 йил бўлди катта футболга кирганига ва ҳали тажриба тўпламаган бўлса ҳам керак.

Мурод Холмуҳаммедов (29 ёш), Анвар Ғофуров (37 ёш), ҒуломҲайдар Гулямов (28 ёш), Лутфулла Тўраев (31 ёш) ҳали тажриба тўплашмаган, пишмаган ёш иқтидорлар қаторида тилга олинаверади, шекилли. Сардор Абдураимов (24 ёш) ва Ҳумоюн Муртазоев (27 ёш) ҳам «ўтган йил» чиқиб порлаган ёш «қалдирғочлар» дейилса керак.

Қандай ёш таркиб? Абрамов «Бунёдкор» ёшларини ўйнатиб юрипти деган эртаклар тўқимачилари ўзбек футболини шунчаки номига билади.

Эртакларни йиғиштириш керак. Ёш, ёш, ёш деб 18-20 ёшли футболчиларни, бугунги таркибдаги Жасур Жалолиддинов, Суҳроб Иззатов ва Ҳасан Йўлдошевга нисбатан ишлатиш мумкин.

Ўтган йилги «Бунёдкор»нинг таркибига нисбатан ҳам ёш жамоа деган жумлани ишлатиш модага айланганди. Ваҳоланки ўшанда ҳозирда жамоадан кетган, МТЖда куйлак йиртган баъзи ветеран, тажрибали ва юқори маҳорат эгалари ва легионерлар бор эди — Зуҳуров (36 ёш), Гадоев (27 ёш), Турсунов (33 ёш) ва ҳоказо.

Ўтган мавсум ҳам, катта эҳтимол бу йил ҳам фақат битта жамоага нисбатан, яъни «Насаф»га қарата ёш жамоа дейиш тўғрироқ. Бердиев жамоаси ҳам нечинчи йил Суперлигада ўйнамоқда, етарли тажриба тўпланган ўрта ёш футболчилар. Фақат баъзи чизиқларга нисбатан етакчилар зарур бўлади. Баланс, яъни мувозанат учун.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика