RU

Последние новости

10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  0 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  1 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  2 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  5 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0

Шафқатсиз мундиал-3 Новости

Шафқатсиз мундиал-3

Россия яшил майдонларида ўтказилаётган футбол бўйича ХХI жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бу турнирга жами 32 та терма жамоа келади, фақат бир терма жамоа ғолиб бўлади, чемпионат формати шунақа, мундиал шуниси билан қизиқ. ЖЧ-2018да нимчорак финаллар бошлангандан бери бўлиб ўтаётган ҳар бир учрашув бизни қайсидир терма жамоа билан хайрлашишга мажбур қилмоқда.

Нимчорак финал учрашувида Португалия терма жамоасини мундиални тарк этишга мажбур қилган Уругвай терма жамоаси таркибида Гризман, Мбаппе, Погба каби юлдузлари бўлган Франция терма жамоасига дуч келди. Учрашувда Вараннинг бош билан киритган ажойиб голи ва Уругвай посбони Муслеранинг худди ўша сиз ва биз билган Кариус каби қилган қўпол хатоси эвазига Франция терма жамоаси 0:2 ҳисобида Каванисиз ўйнаган Уругвайни таслим этди. Энди биз Каванининг супер зарбаларини, Суареснинг айёрона ҳаракатларини бу турнирда кўрмаймиз, истасак ҳам барибир иложи йўқ, Уругвай шу ерда тўхтатилди.


Чемпионат бошида фаворит деб эътироф этилган терма жамоаларнинг мундиални тарк этишига кўникиб қолаётгандекмиз назаримда. Мундиал карвонидан четга чиққан навбатдаги жамоа бу Бразилия. Таркибида Неймар,   Коутиньо, Фирминьо, Марсело каби юлдузлари бўлган бразилияликлар чорак финалнинг марказий учрашувида ҳозирги кундаги таркиби "олтин авлод" дея эътироф этилаётган Бельгия терма жамоасига тўқнаш келишди. Дастлаб бразилияликлар ўз дарвозасига ўзлари гол уришган бўлишса, кейинроқ Кевин де Брюйне қарши ҳужумда тўпни дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Бразилия терма жамоаси футболчилари иккинчи таймда рақиб дарвозасини бир марта ишғол эта олдилар холос. Ҳамма Неймар, Фирминьо каби етакчилардан гол кутган бўлсада, Бельгия дарвозасига голни Ренато Аугусто урди. Ҳа кетма-кет фаворитлар тарк этаётган мундиални энди Бразилия ҳам тарк этди, биз энди Неймарнинг дриблингларию симуляцияларини бу мундиалда кўрмаймиз, кўра олмаймиз.


ЖЧ-2018га таркибида Ибрагимович бўлмаган Швеция терма жамоаси келди. Гуруҳ босқичидан чиқди, нимчорак финалда даражаси жиҳатидан ўзига тенг бўлган, хатто давлатлари номи жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин бўлган Швейцарияни мағлуб этди. Лекин чорак финалда уларни "футбол ватани" ҳисобланмиш Англия кутиб турган эди. Шведлар ҳарчанд уринишмасин Англия терма жамоасини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишмади, энди мундиал карвонида Швеция терма жамоаси йўқ, улар ҳам бизни, жаҳон чемпионатини тарк этишди.


Чорак финалларнинг сўнги учрашувида мезбонлар Россия терма жамоаси Хорватия терма жамоаси билан тўқнашди. Таркибида Черишев, Головин каби иқтидорли футболчилари бор мезбон терма жамоа Хорватия билан иродали тарзда охиригача курашди. Тўғриси охирги Европа чемпионатидан кейин таркиби тарқатиб юборилиб, қайтадан ташкил этилган Россия терма жамоасидан бу  қадар ёрқин ўйин кутмаган эдим. Учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса Хорватия терма жамоасининг қўли баланд келди. Хайр Россия!  Ярим финаллар энди мезбон терма жамоа иштирокисиз ўтади. Шафқатсиз мундиал мана шунақа! Қаршингдан чиққан рақибни ютмадингми, чемпионат мезбони эканлигинг аҳамиятсиз, мундиал карвонидан тушиб қолаверасан.

Ярим финалларда бизни ажойиб учрашувлар кутмоқда. Ушбу босқичга энг кучлилар етиб келишди, уларнинг ҳар бири чемпионликка муносиб. Кузатишда давом этинг, ЖЧ-2018 давом этади!

Бекзод Толибов

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика