RU

Последние новости

23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  0 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  1 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  3 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  4 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  5 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  21

Шацких: "Яхши от кейин чопади" Новости

Шацких: "Яхши от кейин чопади"

"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйинидан ва "шерлар" чемпионликка эришганидан сўнг ғолиб жамоа устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.



- Мавсум қандай ўтди деган саволга натижаларимиз жавоб берсин. Бир яхши мақол бор, "Яхши от кейин чопади". Биз узоқ масофада кучли эканлигимизни кўрсатиб қўйдик. Чемпионмиз. Рақибни ишончли тарзда мағлубиятга учратдик. Йирик ҳисобдаги ғалабага эришишимиз мумкин эди, аммо шуниси ҳам етарли. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Энди йигитлар таътилга чиқишади, баъзилар эса терма жамоада бироз меҳнат қилишига тўғри келади.

- Иккинчи даврадаги "Пахтакор" бириничи даврадагисидан сезиларли даражада фарқ қилди. Бунга қандай эришдингиз?

- Ҳаммасига вақт керак. Иш бошлаганимизда йигитлар учун деярли барча нарса биринчи мартадек эди. Бунинг устига мавсумга тайёргарлик муваффақиятсиз ўтган. Йигитларнинг рухий ва жисмоний ҳолати яхши бўлмаган. Шу сабабли улар тушиниши учун вақт керак бўлди. Футболчилар эшитишди ва тушинишди. Бу ўз маҳсулини берди. Сўнгги турларда мен хоҳлаган "Пахтакор"ни кўра олдим. Келаси мавсум "шерлар" янада кучли, тезкор ва яхшироқ бўлади.

- Бу мавсум ортда қолди. Келаси мавсумда жамоани Чемпионлар лигаси кутиб турибди. Ушбу турнирда иштирок этиш учун кучли легионерлар керак. Шундай футболчиларни олиб келасизми?

- Бу ерда ҳамма футболни тушунадиганга ўхшайди, лекин ҳеч ким жамоани бошқармайди. Легионерлар бизни қониқтирадими, йўқми, буни биз ҳал қиламиз. Албатта, келаси мавсум учун таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Чемпионлар лигаси стартига ҳали анча вақт бор. Сентябрдаку тўғрими? Мавсумни якунлаётганимизда бу турнир бошланаётган бўлади. Ҳозир ҳам баъзи ғояларимиз бор. Футболчилар ўсиши учун жамоада соғлом рақобат бўлиши керак. Рақобат бўлмаса ўйинчилар ҳеч қачон ўсишга эришмайди. Биз ҳар бир позицияда икки нафар тенг футболчи бўлишини хоҳлаймиз. Шундагина жамоа сифатида ривожлана оламиз. Таркибни кучайтирамиз - дейди Максим Шацких.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика