RU

Последние новости

01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  0 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  3 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  23 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  18 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  40 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0

Максим Шацких: "Ҳаммаси ўз қўлимизда" Новости

Максим Шацких: "Ҳаммаси ўз қўлимизда"

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан (6:0) сўнг "шерлар" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.



- 6:0. Яна бир нечта гол ура олардик. Жуда яхши ўйин намойиш этдик. Рақибда бор-йўғи битта зарба бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин масаласини ҳал қилсак бўларди. Иккинчи таймда нима устида ишлаётганимизни кўрсатиб қўйдик.

- Максим Шацких келганидан сўнг Аббос Файзуллаев янада "очилди", унинг қайси жиҳатлари устида ишладингиз?

- Менимча, бизгача у захира футболчиси эди. Кейин асосий таркиб футболчиси бўлиш имконияти пайдо бўлди ва мен унга бу имкониятдан фойдаланиш кераклигини айтдим. Айни дамда унга нисбатан ҳеч қандай саволлар йўқ. Талабларни бажараётган футболчи майдонда ўйнайверади.

- Бундай футболчилар тез кўзга ташланади ва агент ҳамда скаутлар эътиборида бўлади. Файзуллаевни қишда йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизми?

- Аббоснинг яна бир йиллик шартномаси бор. Албатта, битимни узайтирамиз. Агентлар нима ўйлаётганини билмайман. Улар ҳам ақлли одамлар. Фақат "Пахтакор"дангина кучли чемпионат ёки жамоага кетиш мумкин. Лига якунланганидан сўнг барчасини ўйлаб, ҳал қилиб, қишки йиғинларда ким иштирок этишини аниқлаб оламиз.

- "Насаф" "Нефтчи"га мағлуб бўлди. Сўнгги турда "Пахтакор" чемпионга айланиши мумкин. Охирги турда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жамоангиз имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Сўнгги 4-5та турдан бери вазият шундай. Асосийси - ҳаммаси ўз қўлимизда. Энди "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этиш ҳақида ўйлаймиз.

- "Бунёдкор"га Бошкович келганидан сўнг жамоа ўйинида ўзгариш рўй берди. "Қалдирғочлар" "Пахтакор"га жиддий муаммолар туғдириши мумкин.

- Вақти келса ўйлаб кўрамиз, ҳаммасини таҳлил қилиб чиқамиз. Айни дамда футболчилар тикланишига эътибор қаратамиз. Навбатдаги ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Барибир ўз услубимизда ўйнаймиз. "Бунёдкор"ни ўрганиб чиқиб, керакли хулосалар қиламиз.

- "Пахтакор"га келганингизда қуйидаги гапларни айтган эдингиз: "Футболчиларимни ФИФА кунларидан бошқа пайтда безовта қилманг". Бироқ бундай бўлмаяпти. Масалан, яқиндагина Жанубий Корея ёшлар терма жамоасига қарши баҳсда "шерлар" футболчилари терма жамоага жалб этилди. Ўша баҳсда майдонга тушган Беҳруз Асқаров бугун ҳам ўйнади.

- Мен бош мураббий билан гаплашдим. У кўпроқ футболчи сўраган эди, аммо келишувга эриша олдик. Бу вазиятда Беҳруз ҳозирча асосий таркиб футболчиси эмас. Асқаров иккита баҳсда иштирок этгани яхшироқ деб ҳисобладим. Жанубий Кореяга қарши баҳс у учун катта тажриба бўлди деб ўйлайман. Эртага улар яна ўйнар экан. У майдонга тушадими, йўқми, билмайман. Қарорни терма жамоа устози қабул қилади. Бугун 20 дақиқа ўйнади. 9 ноябрда эса у "Пахтакор"га қайтади. Бу ёшда кўп баҳсда иштирок этиш қўрқинчли эмас. Ҳалиям айтган фикримда қоламан. Чунки терма жамоада машғулот жараёни бўлмайди, клубда эса аксинча. Ёшлар учун эса бу энг муҳими. Шу сабабли клубда шуғулланаётган ёшлар тезроқ профессионалга айланишади.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика