RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Бу ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги" Новости

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Бу ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги"

Эртага, 20 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида 5-турга старт берилади.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши беллашади. Бугун ана шу учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шота Арвеладзе: "ОЧЛни марафонга қиёсласак, буёғига тезлик олмасак бўлмайди"

Унда "Шабаб Ал Аҳли" бош мураббий Жерар Сарагосага яқиндагина "Ал Ҳилол"дан келиб қўшилган бразилиялик легионер Карлос Эдуардо ҳамроҳлик қилди.

Жерар Сарагоса: "Биз эртага етакчи мураббий ва яхши ўйинчиларга эга кучли ва тажовузкор жамоага қарши тўқнаш келамиз. Бу финалга хос ўйин бўлади. Қайсидир маънода ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги, чунки ғалаба гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни оширади. Биз жамоани рақибни мағлуб этса бўладиган ўйинга тайёрладик".


- Биздан талаб қилинадиган нарсага эришиш учун биргаликда курашишимиз зарур. Бизда кўрсатмаларни майдонда бажара оладиган тажрибали етакчи ўйинчилар бор ва биз доим улардан энг яхшисини кутамиз.

- Ўйлашимча, бу олдинги икки ўйиндан жуда катта фарқ қилмайди. "Пахтакор" даража бўйича Эрон клуби ("Шаҳр Ходро")дан кучли. Мақсадимизга етиш учун барча йўналикларда кучли бўлишга умид қиламиз. Ўйинимизни янада кучайтиришга ёрдам берадиган баъзи ўзгаришларга қўл урамиз.


Карлос Эдуардо: "Қийин қарама-қаршилик бўлади, чунки кучли рақиб билан ўйнаймиз. Биз буни финал ўйини деб ҳисоблаймиз, шу сабаб унга яхши тайёрландик. Бу ҳаёт эмас, "ўлим" баҳси. Кейинги босқичга чиқиш имкониятини ошириш учун ғалаба қозонишимиз шарт".


- Жамоадаги шерикларим билан ҳамкорлик сабаб тез киришиб кетдим. Ўйин услубим олдинги жамоам ("Ал Ҳилол")дагидан бироз фарқ қилиши мумкин. Жисмоний тайёргарлигимни тиклаш ва кейинги икки ўйинга 100 фоиз тайёр бўлиш учун кўп ишладим.

Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" баҳси эртага маҳаллий вақт билан 21:00 (тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Баҳс "Ал Жануб" стадионида ўтказилади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика