RU

Последние новости

20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  0 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  5 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  8 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  16 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0

“Севинч”нинг беш нафар футболчиси терма жамоага чақирилди Новости

“Севинч”нинг беш нафар футболчиси терма жамоага чақирилди

Хабарингиз бор, Шерали Бобоқулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 7-13 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишади.
Терма жамоа футболчилари 6-7 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказишади ва  7 март куни Тошкентдан БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетишади.

Ушбу йиғин мобайнида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 9 ва 12 март кунлари БАА аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирилган.

Йиғинга “Севинч” жамоасининг беш  нафар футболчиси жалб этилди. Булар, дарвозабонлар – Лайло Тилавова, Мафтуна Жонимқулова. Ҳимоячи – Мафтуна Шойимова. Ярим ҳимоячи Камола Рискиева ва ҳужумчи – Нилуфар Қудратовалар.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳамда финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1540 очко) бормоқда. БАА аёллар термаси 1280 очко билан 78-поғонани банд қилган.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика