RU

Последние новости

22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  6 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  2

“Севинч”: Янги мавсум тайёргарликлари 16 январдан бошланади Новости

“Севинч”: Янги мавсум тайёргарликлари 16 январдан бошланади

Ўтган 2016 йилги мавсумда олтин дублни қайд этган Қаршининг “Севинч” жамоаси 16 январдан янги мавсум тайёргарликларини бошлайди.

Шу куни футболчилар Қарши шаҳридаги клуб қароргоҳида йиғилишади ва янги мавсум тайёргарлик машғулотларига киришади.

Ҳар йилгидек жамоа бу йил ҳам 22 январдан Тошкент шаҳрида бошланадиган мини  футбол (футзал) бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатида иштирок этади. Шу муносабат билан дастлабки тайёргарлик машғулотлари ана шу чемпионатга қаратилади. “Севинч” жамоаси футболнинг ушбу тури бўйича ҳам мамлакати аёллар жамоалари ўртасида етакчи ҳисобланади. Жамоа мини футбол бўйича 12 карра Ўзбекистон чемпиони ва 10 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишган.

Айни кунларда жамоанинг 9 нафар футболчиси ва 2 нафар мураббийлари Олмалиқ шаҳрида ўтказилаётган аёллар Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этишмоқда. Ушбу йиғин 19 январ куни ниҳоясига етади ва футболчилар жамоа сафига келиб қўшилишади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика