RU

Последние новости

20:10ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  73 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   254 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  20 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

“Севинч” кубок учун курашни чорак финалдаёқ якунлади Новости

“Севинч” кубок учун курашни чорак финалдаёқ якунлади

Кеча “Севинч” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург W” жамоаси билан Ўзбекистон Кубогининг ¼ чорак финали жавоб учрашувида баҳс олиб борди.

Бу икки жамоа кейинги йилларда фақат финалда туқнаш келишаётган бўлишса, бу йил чорак финалдаёқ дуч келишди.

Учрашув кутилганидек қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Учрашув жамоамиз учун омадсиз бошланди. Ҳисоб 4-дақиқада меҳмонлар томонида очилди. Собиқ футболчимиз Маҳлиё Сарикова ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Албатта бу ҳисоб “Севинч”ни қониқтирмас эди. Шу боис футболчиларимиз имкон қадар ҳужумларга зўр беришди. Биринчи бўлимни ўзидаёқ нафақат ҳисобни тенглаштиришимиз, балки олдинга ҳам ўтиб олиш учун қулай имкониятлар бўлди. Афсуски, бу вазиятлар қўлдан бой берилди. Футболчиларимиз бирга-бир вазиятларда дарвозани эмас, дарвозабонни кўзлаб зарба беришди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда рақиб жарима майдончасида ўйинчимиз Шахноза Қурбоновани ҳимоячилар тўхтатиб қолишди. Учрашув ҳаками 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальтини Мафтуна Шойимова бехато амалга ошириб, орадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамизда гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Яна шу аҳвол - вазиятлардан фойдалана олмаслик. 53-дақиқада Дилдора Нозимова “Металлург W” жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2.

Учрашувнинг 86-дақиқасида Людмила Карачик ҳисобни 1:3га ўзгартиришга эришди.

Жамоамизнинг учрашувдаги иккинчи голи 89-дақиқада Илвина Аблякимова томонидан киритилди – 2:3.

Шундай қилиб, учрашувда “Металлург W” жамоаси ғалабага эришди ва кубок учун курашни ярим финалда давом эттирадиган бўлди. Ўз тарихида тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган “Севинч” жамоамиз эса, бу йилги кубок учун курашни чорак финалдаёқ тўхтатди.


XVI Ўзбекистон Кубоги, ¼ финали жавоб учрашуви

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 2:3 (1:1)

23.09.2017. “Геолог” стадиони.

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Искандар Зоитов (Тошкент вил.), Жафар Бобожонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева (Қарши)

Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Э.Н.Ғуломова.

Дастлабки учрашув: 1:1

Голлар: Мафтуна Шойимова, пен. 45+3′-1:1, Ильвина Аблякимова, 89’-2:3 –  Маҳлиё Сарикова, 4′-0:1, Дилдора Нозимова, 53′-1:2, Людмила Карачик, 86’-1:3

Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 8.Камола Рискиева, 9.Мафтуна Шойимова, 11.Шахзода Жамолова, 15.Шахноза Қурбанова, 17.Танзиля Зарбиева (с), 19.Гулҳайё Маннабоева, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултураева 79) (27.Шодия Тошева 87), 23.Мафтуна Панжиева (10.Ильвина Аблякимова 56), 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 33.Мафтуна Жонимқулова, 6.Ферўза Бобохўжаева, 7.Олия Ахмедова, 14.Гулзода Амирова.

“Металлург W”: 30.Гуландон Бойматова, 3.Зумратжон Назарова, 77.Нозима Камолтоева, 21.Холида Дадабоева (с), 18.Юлдуз Набиева (6.Иродахон Турдалиева 55), 22.Мавлуда Мунавварова, 7.Маҳфуза Турапова (23.Диёра Ҳабибуллаева 77), 10.Ферўза Турдибоева, 11.Дилдора Нозимова (4.Насиба Хожиева 85), 25.Людмила Карачик (20.Лутфинисо Хамидова 89), 9.Маҳлиё Сарикова.

Захира: 16.Дилафрўз Ходжаева,  17.Диёра Эркинова.

Огоҳлантириш: Камола Рискиева (8), Гулҳайё Маннабоева (59).


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика