“Севинч” эртага кубок баҳсларини бошлайди
16 авг 2016 16:54
Новости
“Севинч” эртага кубок баҳсларини бошлайди
Кубок учун курашда жамоамизнинг илк рақиби биринчи лига иштирокчиси Термизнинг “ТерДУ Сурхан” жамоаси бўлади. Учрашув 17 август куни “Геолог” стадионида соат 08:00да бошланади.
“ТерДу Сурхан” жамоаси бир неча йиллардан буён Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этиб келади ва лиганинг етакчиларидан бири ҳисобланади. Ушбу жамоа айни пайтда ҳам биринчи лига турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.
Жамоамиз эса, олий лиганинг биринчи даврасини муваффақиятли тамомлаб, айни кунларда иккинчи даврага тайёргарликларни давом эттирмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Севинч” жамоаси олий лига биринчи давраси учрашувларининг барчасида ғалаба қозониб, турнир жадвалининг биринчи поғонасини эгаллаб турибди.
Демак, эртага қуйи лига ва олий лига етакчилари ўртасидаги учрашувга гувоҳ бўламиз.
XV Ўзбекистон кубоги, дастлабки босқич
“Севинч” (Қарши) – “ТерДУ Сурхон” (Термиз)
17.08.2016. “Геолог” стадиони. Соат 08:00да
Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Самарқанд)
Ёрдамчи ҳакамлар: Олимжон Абдухалимов (Навоий), Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз)
Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева (Қарши).
Назоратчи: Махмуд Шарипов (Бухоро).
Ушбу жуфтлик ғолиби кейинги босқичда “Бухоро W” – “Шўртан Lady” жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии