"Севилья" футболчисида коронавирус аниқланди
16 окт 2020 12:47
Новости
"Севилья" футболчисида коронавирус аниқланди
"Севилья" марказий ҳимоячи Жюль Кунденинг коронавирусга чалинганини эълон қилди.
Бундай ташхис унга Франция ёшлар терма жамоасидан қайтганидан сўнг қўйилди. У жамоа таркибида Евро-2021'нинг икки саралаш ўйинларида иштирок этди.
"Касаллик Кундеда симптомларсиз кечмоқда, у изоляция қилинган ва Жюль уйида", - дейилади испан клуби хабарида.
Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" Кундега қизиқаётгани ва "Севилья" футболчини 65-70 миллион еврога баҳолаётгани маълум бўлган эди.
Комментарии