RU

Последние новости

21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  1 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  1 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  7 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  2 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0 17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  3 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  17 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  13 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  5

Сетьен "Барселона"ни судга беради Новости

Сетьен "Барселона"ни судга беради

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Кике Сетьен клубни судга бермоқчи.

Олдинроқ клуб Сетьен билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинганлигини ва у ўйинлар давомида захира ўриндиғида ўтирмаслигини маълум қилганди.

"Барселона"га жуда кўп сўровлар юбордик ва ниҳоят, кеча клуб узоқ муддатлик сукунатдан сўнг илк марта расмий факс жўнатди. Мен, Кике Сетьен билан бўлган воқеани ҳамма билади. 17 август куни мени истеъфога чиқаришди, орадан бир ой ўтиб, 16 сентябрь куни менга истеъфога чиққаним ҳақида хат жўнатишди (ҳисоб-китоб қилмасдан). Гап шундаки, мураббийлар штабида ишлаган қолган мураббийлар ҳам кеча ишдан кетганлиги ҳақидаги маълумотни олган (ҳисоб-китоб қилинмаган).

Шу сабабли бу можароли вазиятни юристлар қўлига топширамиз ва улар буни судгача кўтаришади. Биз ўз ҳуқуқларимизни шу тариқа талаб қилмасак, ҳуқуқимизни поймол қилишади", - деди Сетьен.

Сетьен суд орқали клубдан 4 млн евро миқдоридаги товон пулини ундириб олмоқчи.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика