Серхио Ромеро Францияга йўл олиши мумкин
13 авг 2014 10:42
Новости
Серхио Ромеро Францияга йўл олиши мумкин
"L`Equipe"нинг хабар беришича, Франциянинг "Марсел" жамоаси ўз сафини аргентиналик дарвозабон Серхио Ромеро билан тўлдириши мумкин.
Италиянинг "Сампдория" клуби аъзоси ҳисобланган 27 ёшлик дарвозабонга португалиянинг "Бенфика" жамоаси ҳам даъвогарлик қилмоқда. Португалияликлар яқиндагина ўз дарвозабонлари Ян Облакни мадриднинг "Атлетико"сига сотиб юборишган эди.
Комментарии