Сервер Жепаров ўзининг "Локомотив"дан кетиши ҳақида: "Менга жуда ҳам кам вақт беришди!"
		
		19 окт 2022 00:20
        Новости	
	 
				 
				Сервер Жепаров ўзининг "Локомотив"дан кетиши ҳақида: "Менга жуда ҳам кам вақт беришди!"
Championat.asia журналисти Николай Егорычев мураббий билан суҳбатлашди Сервер Жепаровнинг "Локомотив" раҳбарияти қарорини қандай қабул қилганига қизиқди.
"-Раҳбарият қарорига қўшиламан. Мураббийнинг баҳоси - бу жамоа кўрсатаётган натижа. Фақатгина, менга жуда ҳам кам вақт беришди! Ниманидир ўзгартириш учун мураббийга кўпроқ вақт зарур", -дейди Сервер Жепаров.
- Жамоадагилар кетишингизни қандай қабул қилишди?
- Улар учун бу кутилмаган ҳолат бўлди.
- "Локомотив"да ишлаган пайтингиз мураббий сифатида нима сизга нима етишмади?
- Клубни қабул қилиб олишим билан "Локомотив"да келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаро бошланди. Мен учун бу шунчаки шок ҳолати эди: жамоа сардори ва лидерини (Казе Махарадзе) мавсум охирида йўқотиш... Шу билан бирга, бошқа ўйинчилар ҳам шубҳа остида эди. Бутун жамоада қандай стресс ҳолатида бўлганини тасаввур қила оласизми? Мен ўтказган ўйинларни анализ қилсак, жамоамизга икки марта қизил карточка кўрсатишди, уч марта дарвозамизга пенальти белгилашди. "Сурхон"га қарши ўйинда берилган пенальти асоссиз эди, ҳакам шунчаки биз учун ўйинни ўлдирганди.
- "Локомотив" Суперлигада жон сақлаб қола оладими? Сизнинг фикрингиз қандай?
- Ишонаманки, "Локомотив" Суперлигада қолишни уддалайди.
- Келажакдаги режаларингиз қандай?
- Ҳозирча ҳеч қандай режа йўқ.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии