RU

Последние новости

17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  0 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  4 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  7 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  4 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   39 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  25

Сервер Жепаров: "Ўйнашга тўлиқ тайёрман" Новости

Сервер Жепаров: "Ўйнашга тўлиқ тайёрман"

"Андижон" - "Локомотив" учрашувида терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров иккинчи бўлимда майдонга тушди.

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг Жепаров шу куни олий лигадаги дастлабки баҳсини ўтказди. Учрашувдан сўнг Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Албатта, сафарда уч очкони қўлга киритиш ёқимли, - деб сўзини бошлади Жепаров. – Бугунги беллашувда тажриба ҳамда ўйин маҳорати эвазига ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Майдон эгаларига ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ўзимиз яратган вазиятларнинг учтасидан унумли фойдаланган ҳолда ишончли ғалабага эришдик. Гарчи майдоннинг ҳолати яхши ўйин кўрсатиш имконини бермаган бўлса-да, натижага эриша олдик. Бундай майдонларда ўйнаш доим қийин бўлади.


- Андижонда охирги марта ўйнаганингизга ҳам бир неча йил бўлибди...
- Ҳа, 6 йил аввал бу ерга келгандим. Ўшандан бери қандай ўзгаришлар бўлган бўлиши мумкин. Фақат шуни аниқ айтишим мумкин, майдоннинг ҳолати ўша-ўша. Бошқа жиҳатларда ўзгаришлар бор. Билишимча, бу йил Андижонда янги жамоа шаклланмоқда. “Андижон”нинг кейинги ўйинларига омад тилайман.

- Чемпионат тўғрисида нима дейсиз? Узоқ танаффусдан кейин бугунги биринчи ўйинингизни ўтказдингиз.
- Нима дейишим мумкин? Сўнгги йилларда чемпионатимиз баҳслари қизиқарли ўтаётганини билардим. Бу йил ҳам шундай ўтишига умид қиламан. Аммо шуни ҳам айтиш керакки, кўп жойларда майдонларнинг ҳолати ҳали ҳам яхши эмас. Шунга қарамай, сифатли майдонлар ҳам кўпайиб бормоқда. Ўйлайманки, бу йилги мавсум янада қизиқарли ўтади. 



- Жароҳат туфайли бунгача иккита ўйинда таркибдан четда қолдингиз. Бугун эса иккинчи бўлимда майдонга туширилдингиз. Айни пайтда ҳолатингиз қандай?
- Ҳаммаси ортда қолди ва ҳозир жуда яхши ҳолатдаман. Умуман олганда, ўйнашга тўлиқ тайёрман. Бугунги беллашувда мураббийлар мени иккинчи таймда туширишга қарор қилишди. Чунки бизни тез орада Осиё Чемпионлар лигасида, Эронда қийин учрашув кутиб турибди.


"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика