Сервер Жепаров: "Канада кучсиз жамоа эмас"
29 мая 2016 13:05
Новости
Сервер Жепаров: "Канада кучсиз жамоа эмас"
Ҳозиргина таҳририятимизда "Penalty" лойиҳаси меҳмони бўлган Сервер Жепаров йиғин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу сафарги ўйинларда асосан маҳаллий футболчилар билан иштирок этамиз. Рақибларимизни кучсиз деб айтмаган бўлардим. Бундай ўйинлар керак. Канада терма жамоасида ҳам бир неча нафар яхши легионерлар йўқ эмас. Муҳими МТЖдаги ўйин амалиётини ошириб олиш", - дейди Сервер Жепаров.
- "Локомотив" сафида тўп тепаётган футболчилар деярли 3 кунда бир ўйин ўтказишяпти. Мана энди терма жамоа машғулотлари...
- Бу охир оқибат жароҳатга олиб келади. Бу тизимни тўғирлаш керак. Олий лига тақвими устида жиддий бош қотирмоқ керак. Кореядаги тизимни қўлласак бўлади. У ерда бир ой, ҳафтада бир ўйин ўтади. Кейинги ой эса Кубок қўшилади ва якшанба ҳамда пайшанба кунлари ўйнайсиз. Кейинги ой яна фақат якшанба куни. Бунда футболчини жисмоний ҳолати бир текисда ушланади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии