RU

Последние новости

13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  0 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  11 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  3 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  20 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  25 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  5

Сервер Жепаров: "Ҳозир эса биз ўзимизда бор нарсаларга эгамиз, шу ҳолос" Новости

Сервер Жепаров: "Ҳозир эса биз ўзимизда бор нарсаларга эгамиз, шу ҳолос"

Coca Cola Суперлига 22-тури доирасида "Олимпик"ка қарши ўйиндан кейин "Локомотив" устози Сервер Жепаров ўз фикрларини билдирди.




- Бундай ўйинда мағлуб бўлиш аламли. 1:0 ҳисобида биринчи бўлимда чиройли ўйин кўрсатиб туриб, яхши вазиятлар яратиб... Иккита голимиз ҳисобланмади, айрим сабабларга кўра, учрашувда ВАР ишламади. Балки ўша голлар ВАРдан кейин ҳисобга олинганда ҳисобни йириклаштириб, ўйинни эртароқ ҳал қилишимиз, иккинчи бўлим бошқача кечиши мумкин эди. Биринчи бўлимда йигитлар барчасини тўғри бажаришди, режамиз тўлиқлигича ишлади. Йигитларга уқтирган, етказиб бера олган нарсаларимни улар майдонда бажариб бера олгани учун уларга раҳмат айтаман. Чунки биринчи бўлимда рақибдан яхшироқ эдик. Иккинчи бўлимда эса йигитларнинг жисмоний ҳолатидан қўрққандим. Ҳозир ҳолат унчалик яхши эмас. Иккинчи бўлимда эса машғулотлар давомида ҳали тўлиқлигича етказилмаган ишларни қилмоқчи бўлдик. Биз учун иккинчи бўлимлар жуда оғир кечяпти. Балки йигитларнинг жисмоний ҳолати яхши бўлганида иккинчи бўлим ҳам бошқача кечган бўлармиди... Чарчоқ сабабли яна панд едик, тўпга ета олмаяпмиз, тешиклар очилиб қоляпти, пенальти билан боғлиқ вазиятлар. Барчаси чарчоқдан. Ундан ташқари футболчиларнинг рухий ҳолати ҳам яхши эмас. Уларга ҳар куни "ютиш керак, ютиш керак" деган босим бўлади. Йигитларга эътирозим йўқ. Ўйинда хатолар доимо бўлади. Футболчиларим ютишга ҳаракат қилишди, ўйинга ўзини баҳш қила олишди. 

- "Локомотив"нинг тақвими оғир. "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Пахтакор" каби ўйинларда жамоа қанча очко тўплай олади ва йигитлар рухан ушбу ўйинларга тайёрми?

- Дастлабки навбатда йигитларни рухан ва жисмонан тайёрлаш менинг вазифам. Энди буёғига футболчиларни жисмонан учрашувларга тайёрлашга вақт етарли эмас. Рақиб чемпионлик учун курашаётган бўлса-да, биз ҳам тўхтамаймиз. Ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳозир очколар биз учун олтинга тенг. Қўлдан келганча ҳаракат қилиб, очколарни тўплашга интиламиз. Кафолат бераман, йигитлар барча ўйинларда ғалаба учун ўйнайди.

- Жером Этаме ушбу мавсумда еттинчи марта 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади. Бу ҳужумчи учун дахшатли даражада ёмон статистика деб ҳисобласа бўладими?

- Унинг учун шундай. Бу унинг ҳозирги кундаги даражасини белгилаб беради. Бу ерга келдими, барча футболчи гол уришни ўйлаши керак. Ҳа, у бугун чиройли гол урди. Бироқ у қандай бўлса шундай. Бундан ортиғини бажара олмайди. Унинг вазиятни якунлаши жуда ёмон даражада. Агарда у барча вазиятдан гол урганида бу ерда ўйнамаётган бўларди. Балки у ҳужумларни бошлаш, ҳужумларни хавфлилаштириш, рақибларни алдаб ўтишда энг яхшиларидан биридир, афсуски унинг вазиятлардан гол уриш ҳусусияти унчалик зўр эмас. Ростдан ҳам, у ҳамма вазиятдан гол урганида бу ерда ўйнамасди. 

- Агарда "Локомотив" футбол клубининг ҳомийларига қарайдиган бўлсак, ҳавас қиларли номлар бор. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида шундай ҳомийлар орқали ҳужумчи олиб келиш варианти кўриб чиқилмадими?

- Биласизми, мавсум ўртасида бундай селекция ишларини олиб бориш жуда қийин. Чунки кўплаб футболчиларнинг клуби билан шартномаси бўлади. Мавсум ўртасида кўплаб футболчиларда жароҳатлар ҳам бўлади. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида шорт-листдан 5 ҳужумчи ўрин олганди. Шулардан фақатгина Мўмин Мелиевни олиб кела олдик. Қолган футболчиларни эса клублари қўйиб юбормади. Футбочиларни олиб келиш, уларни кўриш кичик муддат ичида амалга оширилмайди. Баъзида бундай давр йилни ҳам қамраб олиши мумкин. Бу жуда қийин жараён ҳисобланади. Ҳозир эса биз ўзимизда бор нарсаларга эгамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика