RU

Последние новости

20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 20:42Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнмайман. Бу онгли қарор эди"  0 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  23 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  14 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

Сервер Жепаров: "Чемпион аввалгидек олдиндан аниқ эмас. АГМКдан кўп нарса кутяпман" Новости

Сервер Жепаров: "Чемпион аввалгидек олдиндан аниқ эмас. АГМКдан кўп нарса кутяпман"

Суперлига клубларининг Туркияда олиб бораётган йиғинларида бир қатор ўзбекистонлик ва бошқа мутахассислар ҳам кўриниш бермоқда.

Куни кеча Сервер Жепаров "Навбаҳор" - "Қайрат" учрашувини бевосита стадиондан томоша қилди. Суҳбатдошимиздан жорий йилги чемпионат, терма жамоамиздаги сўнгги йиллардаги пасайиш ва бошқа саволларга жавоб олдик. 

- Сервер Решатович келинг дастлаб нейтрал шахс сифатида Суперлига қуръаси ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз. Илк турда қандай тўқнашувларни кутган эдингиз?

- Қуръа одатдагидек ўтди. Барча жамоалар мавсум давомида кимга қарши ва қачон ўйнашларини билиб олишди. Ҳар доим биринчи тур қизиқарли кечади. Чунки ҳамма катта футболни соғинган, катта иштиёқ билан майдонга чиқишади. 

- Биринчи турда шиддатли ўтиши кутилаётган ўйинлар сони оз эмас. Шахсан сиз учун қайси учрашув қизиқарли ўтади?

- Қолган учрашувлардан қолишмаган ҳолда "Қизилқум" - "Локомотив" ўйин жиҳатдан қизиқарлилиги йўқотмаган. Икки жамоада ҳам янги мураббий иш бошлаган. Бошқача тактика ва услубларни кўришимиз мумкин. 

- Айни пайтда гувоҳ бўлиб турганингиздек 3та жамоадан ташқари қолган клублар Анталияда тайёргарликни олиб боряпти. Бу 2022 йилги мавсумдан кўп нарса кутишимизни англатадими?

- Албатта. Боиси кўп жамоалар тенг кучга эга. Олдингидек мавсум бошланмасдан чемпион номини аниқ айта олмайсиз. Мисол учун "Пахтакор"ни олдиндан олтин медаль олишини айтишарди. Ҳозир ҳеч ким билмайди. 5-6 жамоа ўз барча томонлама ўз ҳолатини яхшилаб олган. 2022 йилда АГМКдан кўп нарса кутмоқдаман. Улар анчадан бери бирга. Охирги икки йилда барқарорликка эриша олди. Ким яхши тайёргарлик кўрса, ўша ғалаба қозонади. 

- Саволим бугунги авлод ҳақида. Нима деб ўйлайсиз яхши футболчи чиқмаяптими ёки уларни тарбиялайдиган мураббийларми?

- Ҳар бир авлодни ўзининг кучли ва кучсиз томонлари бор. Фикримча, бизнинг даврда мутахассислар кўп эди. Ҳозир нимагадир йўқ. Кузата туриб шундай ўйлайди одам. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг охирги йиллардаги муваффақиятсизликларидан хабардорсиз. Ҳар доим нимадир етишмайди. Бу сафарги хатодан қандай хулоса чиқариш мумкин?

- Нафақат бизда, балки бундай ҳолат бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда. Футбол бир кундан иборат эмас. Унинг ривожланиши йилларга бориб тақалади. Демак қаердадир ниманидир унутиб қолдиряпмиз. 

- Балки Сречко Катанец бизга армон бўлиб қолаётган Жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкиндир...

- Ушбу мураббий билан яқиндан суҳбатлашдим. Кучли мутахассис, деб ўйлайман. Катанец жуда тўғри гапларни айтмоқда. Шароит яратиб берадиган раҳбарият, мамлакатдаги футбол даражаси, мураббийнинг кўрсатмаларини тушунадиган футболчиларга ҳам боғлиқлик жойи бор. Барчаси занжирга ўхшаган нарса.

Абдулазиз Искандаров 

Анталия, Туркия

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика