Сергей Семак Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди
17 окт 2019 21:30
Новости
Сергей Семак Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди
"Зенит" бош мураббийи Сергей Семак "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг кўрсатаётган ўйинларига тўхталиб ўтди.
"Элдор юқори даражада ўйин кўрсатмоқда, унинг якунловчи зарбаси, ҳаракатлари ва жамоа учун қилаётган меҳнати ҳаммаси ажойиб. "Ростов"нинг барча ҳужумчилари катта ҳажмдаги ишни бажаришади ва бу жамоанинг ўйинига мувозанат қўшиб туради. Шомуродовга келсам, у мавсум бошидан бери жуда яхши ўйнамоқда, Россия чемпионатининг тўпурарларидан бири ҳисобланади. Элдор мухлисларини хурсанд қилишда давом этмоқда", — дейди Семак.

Эслатиб ўтамиз, Россия чемпионатининг 13-турида пешқадамлар “Зенит” ҳамда “Ростов” ўзаро тўқнашади. Учрашув 19 октябрь куни соат 21:00да бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии